Ёшларнинг мурожаатлари тингланди

Ёшларнинг мурожаатлари, таклиф лойиҳалари, муаммолари ҳамда уларнинг ечими бўйича туманимизда ўтказилаётган сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашувлари тизимли давом этиб келмоқда ва бу орқали бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун ҳам ана шундай учрашувлардан бири "Янгиобод" маҳалласида жойлашган 10-мактабда бўлиб ўтди. Тадбирда туман прокурори Ф.Эгамбердиев, туман Халқ қабулхонаси мудири Қ.Худойқулов, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Ж.Ахунов ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Унда туман прокурори Файзулло Эгамбердиев мактаб ўқувчи-ёшлари билан учрашиб, уларни қийнаётган мурожаатларини ўрганиб чиқди ҳамда учраётган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM