Президентимиз мурожаатномасидан келиб чиқиб, депутатлик вазифалар бўйича ёш депутат ташаббусни ўз қўлига олди

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 24 январь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида:
"Биз янги Ўзбекистонни халқимиз билан биргаликда барпо этамиз, деган улуғвор мақсадни ўз олдимизга қўйганмиз. Бу борада “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” деган янги ғоя кундалик фаолиятимизга тобора чуқур кириб бормоқда.

Ислоҳотларнинг амалий натижадорлигини оширишда, жойларда янги ташаббусларни илгари суришда аҳолимизнинг янада фаолроқ, янада ташаббускор бўлишига эришмоғимиз лозим.
Энг асосийси, бу ислоҳотлар натижасида халқимиз учун фаровон ва муносиб турмуш шароитини яратиб беришимиз керак. Одамларимиз етарли даромад топиши учун энг қулай бизнес ва инвестиция муҳитини шакллантириб, янги-янги корхоналар ва иш жойларини кўпайтиришимиз зарур. Бу ғоят долзарб ишларни ўзимиз қилмасак, ҳеч ким бизга четдан келиб қилиб бермайди." - деб таъкидлаган эдилар.
Ушбу мурожаатномадаги вазифаларни ўз олдига мақсад қилган 1987 йилда туғилган, "Ўзбекистон" маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ЎзМТДПдан ёш депутат Жураев Умрзок Мовлоновичдир.
У томонидан амалга оширилаётган "Уйма-уй" лойиҳаси партияни аҳолига тобора яқинлаштирмоқда. ЎзМТДП Пайариқ туман Кенгаши томонидан "Ўзбекистон" маҳалласи фуқаролари билан суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилмоқда. Хусусан, ишсизлик, табиий газ босимининг пастлиги,  мактабгача таълим ташкилоти барпо этиш ва шу каби бир қанча мурожаатлари ўрганилди. Ёш депутат Умрзоқ Жўраев тегишли ташкилотлар билан биргаликда ушбу масалалар бўйича чоралар кўрилишини маълум қилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM