"Халқ давлат идораларига эмас, Давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак."

Ҳафтанинг ҳар жума куни туман Халқ қабулхонасида фуқароларнинг оммавий қабул ўтказилади. Бугун мана шундай қабуллардан навбатдагиси ўтказилди.

Унда туман ҳокими ўринбосарлари Ш.Болиев, О.Абдуллаев, Ф.Омонов, Д.Мамасолиева, Халқ қабулхонаси мудири Қ.Худойқулов ҳамда туман ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Бундан ташқари  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати У.Вафоев ҳам қабулга ташриф буюриб, аҳоли муаммоларини ўрганди.  Қабулда фуқаролар томонидан ўзларини қийнаётган муаммолари ишга жойлашиш, моддий ёрдам, уй-жой масаласи ва яна бир қанча мурожаатларини тингланиб, ушбу масалалар ижобий ҳал этилиши бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар, вақт талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан масъулларга жойига бориб ўрганиб чиқиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берилди.


Қабулда фуқаролар,нафақат муаммолари билан, балки ўзларининг миннатдорчилигини изҳор этиш учун ҳам ташриф буюришган. Хусусан, "Қумчуқ" маҳалласи фуқаролари томонидан йўл таъмири бўйича қилган мурожаатлари қаноатлантирилганлиги муносабати билан туман раҳбариятига ўзларининг миннатдорчилигини билдиришди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM