"Биз бир ёшдамиз!"

Президентимиз ташаббуси билан юртимизда  мактабгача таълим ташкилотига берилаётган эътибор, ғамхўрлик ортидан жойларда янгидан янги хусусий боғчалар очилмоқда, самарали фаолият юритмоқда.

Мана шундай боғчалардан бири "Манзурабону" номидаги ташкилотнинг очилганига бугун бир йил бўлди. Шу муносабат билан, масканда, боғча тарбияланувчилари иштирокида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Ф.Омонов, туман мактабгача таълим ташкилоти, Давлат хусусий шерикчилик шўъба мудири Ғ.Махамматов ҳамда тарбияланувчиларнинг ота-оналари иштирок этди. Байрам табдирида Ф.Омонов сўзга чиқиб, ташкилотнинг келгусидаги ишларида муваффақиятлар тилади.
Ушбу тадбирда тарбияланувчилар томонидан Президентимизнинг бешта ташаббуси ҳамда бир-биридан қизиқарли мусиқали чиқишлари йиғилганларда илиқ таассурот қолдирди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM