Навбатдаги сайёр қабул “Жавшар ота” маҳалласида бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Пайариқ туманидаги  қабулхонасининг “Жавшар ота” маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорлар билан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда “Жавшар ота”, “Дарвишиқ”, “Кўпаки” маҳаллаларида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъекталарининг иштироки таъминланди. Қабулда жами 31 нафар тадбиркорларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Келиб тушган мурожаатлардан 16 таси ижро муддатлари белгиланиб ваколатли ташкилотларга ижро учун юборилган. Мурожаатларнинг асосий қисмини тадбиркорлик фаолияти учун кредит ажратиш масалалари ташкил этмоқда ва ушбу мурожаатлар бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM