Йўл ҳаракати хавфсизлигига барчамиз масъулмиз

Охирги кунларда йўл транспорт ҳодисаси оқибатида турли хил салбий ҳолатлар билан якун топаётган ҳодисалар кўпайиб бормоқда.

Бунинг оқибатида эса ёш болалар етим бўлиб қолиши ёки ота-оналар фарзандидан эрта жудо бўлиши кўнгилни хира қилади, жамиятда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар сонининг ортишига сабаб бўлмоқда.
Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, бугун туман Мактабгача таълим бўлимида ИИБ ЙҲХБ бошлиғи И.Расулов, туман ҳокими ўринбосари Ф.Омонов, бўлим раҳбар ходимлари ва Давлат мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Суҳбат давомида И.Расулов томонидан ташкилот ҳудудида ота-оналар фарзандини олиб келиши ва кетишида қоидабузарлик ҳолатлари юз бераётганлиги, ушбу қоидабузарлик оқибатида нохуш ҳолатларни юзага келмаслигини олдини олиш бўйича кўрсатмалар берилди ҳамда серқатнов йўллардаги боғча ҳудудларида чора-тадбирлар кучайтирилиши айтиб ўтилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM