Замонавий иссиқхона фаолиятини бошлади

Республикамизда инвестиция ва экспорт салоҳияти йилдан йилга ўсиб бормоқда. Бунинг натажасида аҳолининг турмуш тарзи сезиларли даражада ошаётганлигини кузатиш мумкин.

Пайариқ туманида ҳам бу борада бир қанча ишлар амалга оширилди. Туманининг "Янги ҳаёт" маҳалласи ҳудудида Жанубий Корея технологияси асосида "NEXT CONSTRUCTION" МЧЖ томонидан замонавий гидропоник усулда ишга туширилган иссиқхона фаолиятини бошлади. Ушбу лойиҳанинг қурилиш-монтаж ишларига  20 млрд. сўм маблағ сарфланди ҳамда 20 та ишчи ўрини яратилди. Корхона май-июн ойларига 800 тонна помидор етиштиришни ўз олдига мақсад қилган.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM