"Жамоатчилик назоратини янада кучайтириш лозим."

Бугун туман ҳокимлигида жорий йилнинг 22 феврал куни (https://t.me/PAYARIQ_TUMANI_HOKIMLIGI/2788) Кўктепа қишлоғида  содир бўлган воқеа юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда туман ҳокими Д.Мусинов, ИИБ бошлиғи М.Кузиев, туман прокурори Ш.Тоштемиров, тегишли ташкилот раҳбарлари ҳамда тумандаги маҳалла котиблари ва инспекторлари иштирок этди. Муҳокамада сўз олганлар ушбу мудҳиш ҳодисани рўй беришида барча жавобгар эканлиги, жамоатчилик назорати ва маҳаллаларда фуқаролар билан ишлашда сусткашликка йўл қўйилаётганлиги танқид остига олинди. Бу каби ҳолатларни келгусида яна рўй бермаслик, салбий ҳолатларни олдини олиш  бўйича масъулларга қатъий топшириқлар берилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM