Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига ким биринчи бўлиб мурожаат қилди?

"Сутелло" МЧЖ раҳбари Ш.Астанов 100 кг гуруч, 100 литр ўсимлик ёғи, 100 кг макарон, 100 та қаймоқ, 200 та кефир ва нон маҳсулотларини эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган оилаларга хайрия сифатида тақдим этди. 

Ушбу маҳсулотлар МАРКАЗнинг омборхонасида тўплаб, санитар-гигиеник талабларга мувофиқлиги кўрикдан ўтказилди ва масъуллар томонидан шакллантирилган Янгиобод, Кўпаки, Баҳор, Маданият маҳаллаларидаги эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатлами ҳақидаги рўйхат асосида, карантин талабларига қаътий риоя этилган ҳолда етказиб берилди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд фуқароларимизга ёрдам бериш истагида бўлган кўнгилли ҳамюртларимиз ушбу марказга мурожаат этишлари мумкин.
(Манзил: Пайариқ тумани, Фаровон МФЙ, Самарқанд кўчаси  65 уйда) 
Мурожаат учун телефон: 425-16-85, 94-470-97-97  

 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM