Бугунги вазиятлардан келиб чиқган ҳолда аҳолига озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш мақсадида бир қанча қулайликлар яратилмоқда.
Жумладан, бугун туман прокурори бошчилигида 2-сектор ҳудудида марказдан 70 км олисликда жойлашган “Накурт”, “Ғаллакор” ва “Кўлтўсин” маҳаллаларида кўчма савдо дўконлари ташкил қилиниб, фуқароларга арзон нархдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.