Янгиликлар

Бешта муҳим ташаббус амалда

5 та муҳим ташаббус ижроси ҳамда "21 октябрь - Ӯзбек тили байрами куни" муносабати билан "Соғлом фарзанд - юрт келажаги" шиори остида Пайариқ туманидаги 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчилари ўртасида бугун спортнинг "Велоспорт шассе" туридан мусобақа ўказилди.

Пайариқлик ёшлар вилоятда биринчи бўлди

Жорий йилнинг 25 октябрь куни спортнинг волейбол спорт туридан вилоят биринчилиги ўтказилди. Ушу мусобақада Пайариқ туманидаги 88-мактаб жамоаси ҳам иштирок этиб фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

"Гулистон" да навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Бугун "Гулистон" маҳалласидаги "Пахтакор" ММТП "Шодлик М" фермер хўжалигида пахта терим ишларида қатнашаётган фуқаролар иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Қабулда туман ҳокими Д.Мусинов, Халқ қабулхонаси мудири Қ.Худойулов ва туман ташкилот раҳбарлари иштирок этиб, фуқаролар томонидан берилган савол ва мурожаатлари ўтрофлича ўрганиб чиқилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM