Янгиликлар

5 та муҳим ташаббус ижроси бўйича Пайариқ туманида спортнинг гандбол туридан спорт мусобақаси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдаги “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги 6300-сонли баёни ижроси таъминлаш мақсадида  Пайариқ туманида жорий йилнинг 27 ноябрь куни ёшлар ўртасида спортнинг гандбол тури бўйича спорт мусобақаси  бўлиб ўтди.

Корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва ҳисобчилари диққатига!

        Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик корхона ва микрофирмалар, хусусий уй-жой эгалари ширкатлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари)  ҲИСОБЛАНГАН ИШ ҲАҚИ МИҚДОРИ БЎЙИЧА ХОДИМЛАР СОНИНИНГ ТАҚСИМЛАНИШИ ТЎҒРИСИДА 2019 ЙИЛ НОЯБРЬ ОЙИ ҲИСОБОТИ 1-NН shakli Йилда бир марта  Давлат статистика ҳисоботларини 2019 йилнинг 16 декабр санасидан кечиктирмасдан www.stat.uz ёки

Гиёҳвандлик - аср вабоси

Пайариқ туман Маданият бўлими, туман Халқ таълими, тиббиёт бирлашмаси, маҳалла жамғармаси, туман ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда жорий йилнинг 26 ноябрь куни туман Маданият бўлимига қарашли 7-сон "Тўполос" маданият марказида гиёхвандлик билан боғлиқ турли жиноятларни олдини олиш ҳамда ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида "Гиёхвадлик- аср вабоси" мавзусида давра суҳбати ўтказилди ва "Тўполос" маданият  маркази тўгарак иштирокчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Олтин медал муборак бўлсин!

Жорий йилнинг 15-17 ноябрь кунлари спортнинг Турон якка кураши бўйича Қозоқистоннинг Чимкент шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро турнерда юртимиз шарафини ҳимоя қилган туман Халқ таълимига қарашли 79-мактаб ўқувчиси Аралова Шахризода фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.
"Мен бир неча бор Ўзбекистон чемпиони бўлганман, лекин уларнинг ичида энг фахрланарлиси  Қозоқистон Республикасида бўлиб ўтган Халқаро турнерда ғолиб бўлганимдир. Биласизми, дунёнинг энг тез ва энг кучли спортчилар йиғилган Халқаро чемпионатда бизнинг байроғимиз энг олий даражага кўтарилиши ҳаммамизнинг ғурур ва ифтихоримиз бўлди! Токи байроқ бор экан миллат бор, давлат бор, Ватан бор. Ўзбекистон фарзандлари қаерда бўлмасин, қандай натижаларга эришмасин Ватан байроғини ардоқлайди, юксакларга кўтаради. Чунки байроқ - ҳурлик тимсоли, эзгулик рамзидир. Мен мана шу ғалабамни байроғимизнинг 28 йиллигига бағишлайман" - дейди чемпионимиз. 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM