Янгиликлар

5 та муҳим ташаббус ижроси бўйича Пайариқ туманида спортнинг кураш туридан мусобақа бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдаги “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги 6300-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида туманда жорий  йилнинг 19 ноябрь куни ёшлар ўртасида спортнинг кураш туридан спорт мусобақаси ўтқазилди.
Ушбу спорт мусобақасида  90 нафардан ортиқ иштирокчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.
Мусобақа ғолиб ва совриндор спортчилари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Туман ДСЭНМда янги бино фойдаланишга топширилди

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни туман ДСЭНМнинг Эпидималогия бўлими вакцина сақлаш биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари туман ҳокимининг ўринбосари О. Абдуллаев, туман Халқ қабулхонаси мудири Қ. Худойқулов, туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари М. Эшбеков ҳамда туман ДСЭНМ раҳбари М.Отамуродовалар сўзга чиқишиб бўлимнинг келгусидаги ишларига муваффақиятлар тилади ва бино қурилишида бош-қош бўлган қурувчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Юртимиз байроғи ҳамиша тинч осмонимиз бағрида ҳилпираб турсин!

18 ноябр - Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан туман Халқ таълими бўлимига қарашли 53-умумий ўрта таълим мактабида  байрам тадбирлари кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Тадбирда "Юртимиз байроғи ҳамиша тинч осмонимиз бағрида ҳилпираб турсин!" шиори остида мактабнинг барча ўқувчилари жам бўлишди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM