Ёшлар онгида ватанпарварлик руҳини шакллантириш
08.10.2019 - 20:09Бугун туман ишчи гуруҳи томонидан ижтимоий муҳитни янада соғломлаштириш, диний мутаассиблик ва радикаллашув ва оммавий маданиятнинг салбий оқибатларини олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш мақсадида маҳаллаларда аҳоли маънавиятини янада ошириш мақсадида тумандаги “Жувозхона” маҳалласи ҳудудида жойлашган 14, 42-мактаблар, “Полвонариқ” маҳалласи ҳудудида жойлашган 64, 69-мактаб, “Олмазор” маҳалласидаги 94-мактабиларда ўқувчи-ёшлар билан ҳамда маҳалла гузарлари, жамоат жойларида фуқаролар иштирокида давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказилди. Учрашувлар давомида ишчи гуруҳ аъзолари ҳозирда жамиятда рўй бераётган ўзгаришлар, давлатимиз томонидан ёшлар учун берилаётган кенг имкониятлар ҳақида гапириб, уларни турли хил ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича маърузалари тингланди.