Янгиликлар

Намунали теримчилар тақдирланди

Пайариқ тумани 4-сектор ҳудудига қарашли "Янги ҳаёт" маҳалласида туман Халқ қабулхонаси мудири ва туман ташкилот раҳбарлари иштирокида пахта далаларида теримчилар билан сайёр учрашув бўлиб ўтди.  Учрашув давомида 122 кг ва 115 кг пахта терган теримчиларимизга эсталик совғалари топширилди.

"Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим" республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Жорий йил 5 октябр куни Самарқанд шаҳридаги "Баркамол авлод болалар маркази" да  умумий ўрта таьлим мактабларнинг 9-11 синф ўқувчилари ўртасида "Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим" республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Ушбу танловда Пайариқ тумани шарафини ҳимоя қилган 20-умумий ўрта таьлим мактаб 11-синф ўқувчиси Михлибоева Фарида танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди, танловнинг сўнги (республика) босқичи жорий йил 10 октябр куни Андижон вилоятида ўтказилади.

Биринчи вазифамиз таълим сифатини ошириш

Бугун туман ҳокими Д. Мусинов бошчилигида туман Халқ таълими бўлими ва барча мактаб директорлари иштирокида "Таълим сифатини ошириш ҳамда мактабларни куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини тубдан яхшилаш" га бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда мактабларни иситиш қозонлари билан таъминланишининг якуни ҳамда халқ таълими бўлимининг туманда таълим сифатини оширишга қаратилган ишлари юзасидан тавсиялар берилди.

Ёшлар онгида маънавий тарбияни янада шакллантириш

Туман ишчи гуруҳи томонидан ижтимоий муҳитни янада соғломлаштириш, диний мутаассиблик ва радикаллашув ва оммавий маданиятнинг салбий оқибатларини олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш мақсадида маҳаллаларда аҳоли маънавиятини янада ошириш мақсадида тумандаги "Гулистон"," "Кўктепа"," Тараққиёт" МФЙларининг мактаб, боғча ва жамоат жойларида тарғибот ишлари олиб борилиб, ёшларни турли оқимларга, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслиги йўлида  уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида турли хил спорт мусобақаларини ўтказиш, фан тугаракларини янада мукаммал ташкил қилиш бўйича давра суҳатлари ташкил этилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM