5 та муҳим ташаббус ёш авлод нигоҳида
05.10.2019 - 20:08Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Болалар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуси”нинг ижросини таъминлаш борасида Пайариқ туман Мактабгача таълим тизимида ўтказилаётган лойиҳа ва танловлар доирасида жорий йилнинг 5 сентябр куни Қумчуқ МФЙ даги 20-мактабгача таълим ташкилотида болалар сайли бўлиб ўтди. Сайл давомида Пайариқ туман МТБ тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларида 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдим этилди. Тадбир давомида туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Мамасолиева, мактабгача таълим бўлими ҳодимлари, мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларииштирок этишди. Тумандаги барча МТМ тарбияланувчилари ўзларининг кўргазмали чиқишлари билан меҳмонларнинг кайфиятига кайфият улашди.