Янгиликлар

НУРОНИЙ ВА ЁШЛАР

Фарзанд тарбияси учун барча бирдек масъуллиги каби фазилат миллатимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Ўтмишимизда ҳам нуроний кексаларимиз олдига бир қанча болаларни йиғиб, панд-у насиҳатлар қилган,  ўз ҳаёт тажрибасидан келиб чиқиб, маслаҳатлар ва ўгитлар берган.
2019 йил 10 сентябрь куни тумандаги замонавий Ёшлар кутубхонасида Пайариқ туманининг бир қанча ёшлари билан кўп йиллик ҳаёт ва меҳнат йўлини босиб ўтган ва Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида Президентимиз тамонидан "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан тақдирланган Пайариқ туман Маҳаллалар Кенгаши раиси ўринбосари Сайдулло Бойзоқов билан ёшлар учрашуви ўтказилди. Сайдулло Бойзоқовни ёшлар илиқ кутиб олишди ва учрашув самимий мулоқот тарзида ўтди.

Тумандошимиз Сайдулла Бойзоқов - Фидокорона хизматлари учун” ордени соҳиби

Туманимизда узоқ йиллар раҳбарлик соҳаларида ишлаб келган, туман ҳокими, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимларигача бўлган йўлларни босиб ўтган, икки марта Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган тумандошимиз Сайдулла Бойзоқов Президентимизнинг Фармонига мувофиқ “Фидокорона хизматлари учун”  ордени билан мукофотланди. Биз туман ҳокимлиги жамоаси билан  Сайдулла Бойзоқовни улкан мукофот билан табриклаймиз.

Мактабларни куз-қиш мавсумига тайёргарлиги

Бугун Пайариқ туман ҳокимлиги  мажлислар залида "Мактабларни куз-қиш мавсумига тайёргарлиги" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Вилоят ҳокими ёрдамчиси А.Зиятов, Вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи С. Усмонов ва Туман ҳокими Д. Мусиновларнинг мактабларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, улардаги камчиликларни бартараш этиш бўйича маърузалари тингланди ва туман Халқ таълими бўлими ҳамда тегишли ташкилотларга соҳадаги камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.

Таълим сифатини яхшилаш йўлида.

Янги ўқув йили бошланиши билан Пайариқ туманидаги мактабларни таълим сифатини кескин кўтариш бўйича тавсиялар ва амалий ҳамкорлик қилиш бўйича СамДЧТИ ректори профессор И. Тўхтасинов, дотцент Р. Жўрақулов, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар институти мониторинг бўлими бошлиғи Н. Жабиевлар тумандаги 24-умумтаълим мактабида дарс жараёни билан танишиб, кутубхона фондига бадиий китоблар совға қилди ҳамда 53-мактабда бўлаётан қурилиш ишларини якунланишини кўздан кечирди. Шунингдек ишчи гуруҳ тумандаги барча мактабларни ўрганиши кўзда тутилган.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM