НУРОНИЙ ВА ЁШЛАР
11.09.2019 - 17:18Фарзанд тарбияси учун барча бирдек масъуллиги каби фазилат миллатимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Ўтмишимизда ҳам нуроний кексаларимиз олдига бир қанча болаларни йиғиб, панд-у насиҳатлар қилган, ўз ҳаёт тажрибасидан келиб чиқиб, маслаҳатлар ва ўгитлар берган.
2019 йил 10 сентябрь куни тумандаги замонавий Ёшлар кутубхонасида Пайариқ туманининг бир қанча ёшлари билан кўп йиллик ҳаёт ва меҳнат йўлини босиб ўтган ва Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида Президентимиз тамонидан "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан тақдирланган Пайариқ туман Маҳаллалар Кенгаши раиси ўринбосари Сайдулло Бойзоқов билан ёшлар учрашуви ўтказилди. Сайдулло Бойзоқовни ёшлар илиқ кутиб олишди ва учрашув самимий мулоқот тарзида ўтди.