Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш аҳолини умумий рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва ўтказишнинг муҳим қисми ҳисобланади.
Хорижий давлатларда, Арманистон, Молдова, Беларусь, Қирғизистон ва Тожикистонда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган.
Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишда тегшили ҳудуд ёки ҳудудларни танлаб олиш муҳим ҳисобланади. Чунки, мазкур танланган ҳудуд республиканинг бутун ҳолатини ифодалаб бериши керак бўлади.
Хорижий давлатлар тажрибаси ва халқаро тавсияларга кўра, синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш аҳолини умумий рўйхатга олишдан камида 1,5-2 йил олдин амалга оширилиши мумкин.
Жумладан, 2017 йилда Беларусь, 2018 йилда Россия Федерацияси, Қозоғистон, Озарбайжон ва Тожикистонда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш ўтказилган. 2019 йилда Қирғизистон, Арманистон, Украинада ўтказилиши режалаштирилган.