Ўзбекистон Экологик партияси Пайариқ туман партия ташкилотининг Кенгашини тузиш бўйича таъсис конференцияси бўлиб ўтди.
13.07.2019 - 11:17Жорий йилнинг 13 июл куни Пайариқ тумани хокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон Экологик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда Экоҳаракат Самарқанд вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида Пайариқ туман партия ташкилотининг Кенгашини тузиш бўйича таъсис конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда Ўзбекистон Экологик партияси Самарқанд вилоят партия ташкилоти, Экоҳаракат Самарқанд вилоят ҳудудий бўлинмаси, Экология, соғлиқни сақлаш, жамоат ташкилотлари, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирок этдилар.
Ушбу Конференцияни ўтказишдан мақсад Туман партия ташкилоти Кенгашини тузиб, шунингдек унинг Кенгаш аъзоларини, Ижроия қўмитаси ва назорат тафтиш комиссияси аъзоларини шакллантирилиб унинг олдида турган бир қатор вазифалар белгилаб олинди.