Янгиликлар

Пайариқ тумани ҳокими Жанубий Корея Республикасига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жанубий Корея Республикаси Президенти жаноб Мун Чжэ Иннинг 2019 йил 20 апрель куни Самарканд шаҳрига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда туманга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида 2019 йил 28-май куни Самарқанд вилояти делегацияси Жанубий Корея Республикасининг Сеул шаҳрига ташриф буюрди. Пайариқ тумани ҳокими Дилшод Мусинов 2019 йил 29-31-май кунлари Жанубий Корея Республикасининг Сеул ва Инчеон шаҳарларида хизмат сафарида бўлади.

E'lon!

Barcha tijorat tashkilotlari diqqatiga!
Tijorat tashkilotlari, ularning alohida bo’linmalari va notijorat tashkilotlari “Tashkilot faoliyati to’g’risida”gi 1-K (oylik) hisobotini 7 iyun sanasidan kechiktirmasdan taqdim eting.

 

Фудокан каратэ-До туман биринчилиги ўтказилди.

2019 йил 22-23 май кунлари Пайариқ тумани 19 умумтаълим мактаби спорт залида спортнинг "Фудокан каратэ-До " туридан туман биринчилиги бўлиб ўтди. Мусобоқа қизғин ва муросасиз ўтди, ғолиблар диплом, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM