Янгиликлар

Хитойлик инвесторлар туманга ташиф буюрди.

Хитой халқ Республикасининг “DONG LIU QURILISH MATERIALLARI KOMP” масъулияти чекланган жамияти ташкил қилиниб, лойиҳа қиймати 3,0 млн.АҚШ долларига тенг бўлган пишган ғишт ишлаб чиқариш йўналиши бўйича тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиш режалаштирилган. Корхона 2020 йилда тўлиқ ишга туширилади ва 80 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Жорий йилнинг 15 май куни Хитойлик инвесторлар тумандаги Оболин қишлоғи ҳудудидан ажратилаётган ер майдонини бориб кўришди. Уларга Пайариқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Шокир Болиев ҳамроҳлик қилди ҳамда ер майдони билан таништирди.

Хотин-қизлар қўмитасининг бошқарув йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 15 май куни Пайариқ тумани хотин-қизлар қўмитасининг бошқарув йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда "Қизил ярим ой"  жамияти вилоят  бошқармаси раиси Арипова Мунира Шерматовна, бошқарув кенгаш аъзолари,  туман ФҲДЁ бўлими мудиралари, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни  янада мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар,  оила маркази,  тумандаги хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилот аъзолари иштирок этишди. Йиғилишда 1-чоракда амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, самарали фаолият олиб борган мутахассислар туман Хотин-қизлар қўмитаси фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Оилавий меҳмон уйини ташкил этиш бўйича семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 631-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Пайариқ тумани Хўжа Исмоил маҳалласида семинар ташкил қилинди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитаси бўлим бошлиғи, Самарқанд вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ходимлари, Пайариқ тумани ҳокимининг ўринбосари Р.Ниятов, туман прокуратураси, туман ИИБ, ҳамда туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари иштирок этишди. Хўжа Исмоил маҳалласи ҳудудида яшовчи аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун ташкил этилган ушбу семинарда сўзга чиққанлар ушбу қарор мазмунини тушунтиришди. Қарорнинг умумий мазмуни ҳудудларнинг туристик салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, дам олиш ва туризм учун шарт-шароитларни яхшилаш, шунингдек, туризм хизматлари кўрсатиш соҳасида янги иш ўринларини ташкил этиш ҳамда аҳолининг бандлиги ва фаровонлигини оширишдан иборат.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM