Янгиликлар

"Ташаббус-2019" кўрик танлови туман босқичи ўтказилди.

Туман марказидаги Ёшлар боғида "Ташаббус-2019" кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда ўз соҳасида фаол фермерлар, тадбиркорлар, ҳунармандлар, хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари, саноат соҳасида фаолият юритаётган корхоналар вакиллари иштирок этишди. "Ташаббус" ўз номи билан тадбиркорлар ўртасида тадбиркорлик ва ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга кўмак бериши билан  катта аҳамиятга эга бўлди.

Дилшод Сувонов ўзи ўқиган мактабига китоблар совға қилди.

Ҳар бир раҳбарнинг ўзи ўқиган мактабга китоб совға қилиш акциясидан Пайариқ тумани Давлат хизматлари маркази бошлиғи Дилшод Сувонов ҳам четда қолмади. У Пайариқ шаҳридаги 1-умумий ўрта таълим мактабига китоблар тўпламини туҳфа қилди. Китоб улашишдек ажойиб акцияни давом эттирайлик.

3-секторда сайёр қабул ўтказилди.

Тумандаги 3-сектор ҳудудида жойлашган Эрназарқўрғон маҳалласида 26 апрел куни туман ИИБ бошлиғи Уринбоев Шароф Шарипович ҳамда Пайариқ туман Халқ қабулхонаси мудири Қ.Худайкуловларнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Сайёр қабулда 35 киши қатнашди. Фуқароларни муаммолари тингланди ва аксаряти жойида ҳал қилинди.

Челак шаҳри марказида сув тошқинини олдини олиш мақсадида ариқлар қазилаяпти

Ёғингарчилик мавсумида сув тошқинларининг олдини олиш мақсадида Челак шаҳри марказий кўчаларида оқава сувларни чиқариб юборишга мўлжалланган ариқлар ковланиб, қувурлар ётқизилмоқда.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM