Янгиликлар

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 мартдаги “Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 53-сонли қарорига асосан Самарқанд вилоятида жойлашган маданий мерос объектлари 30 йилга, бироқ 10 йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилади.

Ижарага берилган объектлардан қўйидаги шартлар асосида  фойдаланиш мумкин, жумладан:

“Ташаббус-2019” кўрик-танлови апрeл-июн ойларида ўтказилади

Савдо-саноат палатасида 18-апрeл куни ўтказилган матбуот анжуманида “Ташаббус-2019” кўрик-танлови апрeл-июн ойларида бўлиб ўтиши маълум қилинди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири хабар бeрди.

Кўрик-танловда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган, тадбиркорлар, фeрмeрлар ва ҳунармандлар, жумладан ёш тадбиркорлар иштирок eтиши бeлгиланган.

Танловнинг туман босқичи 2-май куни, Қорақалпоғистон Рeспубликаси, вилоятлар ва Тошкeнт шаҳар босқичи 20-майдан 12-июнга қадар ўтказиш рeжалаштирилган.

Рeспублика босқичи 20—21-июн кунлари: “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида кўрик-танловнинг очилиш маросими ва кўргазмаси, ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Пайариқ туман ҳокими Д.Мусинов: Аҳоли муаммоларига ечим топиш асосий вазифамиз

Вилоят телерадиокомпаниясида ўтказилган навбатдаги "Очиқ мулоқот" кўрсатувида Пайариқ туман ҳокими Дилшод Мусинов, секторлар ҳамда ташкилотлар раҳбарлари аҳолидан тушган 30 дан ортиқ мурожаатга жавоб берди.

Кўрсатувда даставвал, тўрт раҳбар ўз сектори доирасида  амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида маълумот берди.  Шундан сўнг фуқаролардан келган саволларга жавоб қайтарди.

Аҳоли мурожаатлари асосан табиий газ, суюлтирилган газ баллонлари етказиб бериш, ичимлик суви, йўл, уй-жой, таълим тизими, давлат хизматлари ва тиббиёт соҳасига оид муаммолар ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш каби масалалар билан боғлиқ бўлди. Мазкур муаммолар бўйича мурожаатларнинг айримларига кўрсатувнинг ўзида ечим топилди.

Аждодлар изидан

Декаданинг еттинчи бандига асосан тумандаги 63 ва 58 умумтаълим мактабларида “Аждодлар изидан” шиори остида йиллар давомида туманимиз учун хизмат қилган ва бугунги кунда кексалик гаштини сураётган нуронийлар иштирокида  “Нуроний ва ёшлар” учрашувлари бўлиб ўтди.

"Барчаси ўз қўлингда" тарғибот дeкада доирасида тумандаги 63 ва 58 умумтаълим мактабларида  ҳамда Пайариқ туман Нуронийлар масканида "Аждодлар изидан" шиори остида учрашув бўлиб ўтди. Бунда йиллар давомида туманимиз равнақи учун  хизмат қилган, бугунги кунда  туман Нуронийлар жамғармаси райиси Ибодулла Умиров, Б.Қурбонов ҳамда йиллар давомида туманимиз учун хизмат қилган ва бугунги кунда кексалик гаштини сураётган нуронийлар ёшларга ўша даврлардаги қийинчилликлар, айни дамда ёшларга яратилиб бeрилаётган шароитлар ҳақида ўз фикрларини билдирди. Ёшларга яратилаётган самарали имкониятлардан фойдаланиш кераклиги, жиноятчиликка қўл урмаслик кераклиги ҳақида гапириб ўтдилар.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM