Янгиликлар

Абдурашид Примов ўзи ўқиган мактабга китоблар совға қилди.

Китоб инсонни марифатга чорлайди. Шунинг учун одамлар билим олишга, маърифатли бўлишга интилади. Туманимиздаги 18-мактабни тамомлаганлар турли соҳаларда жамият ривожи йўлида хизмат қилишмоқда. Шундай инсонлардан бири Пайариқ туман йўлларидан фойдаланиш УК раҳбари Абдурашид Примовдир. А.Примов ўзи яхши кўриб ўқиган бадиий китоблардан мактаб кутубхонасига 15 дона туҳфа қилди. Бундан мактаб маъмурияти беҳад хурсанд бўлди. Китоб туҳфа қилиш давом этмоқда.

Пайариқда 100 ёшдан ошган онахонга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилди

Пайариқ тумани адлия бўлимига тумандаги “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини, “Йўлтепа” қишлоғида яшовчи фуқаро Пўлат Шерқулов 1919 йилда туғилган онаси Хурим Умированинг ёши 100 дан ошса-да, туғилганлик гувоҳномаси  йўқлиги ҳақида мурожаат қилди.

"Yoshlar kelajagimiz" дастури ўз самарасини бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar - kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5466-сонли Фармонига асосан “Yoshlar - kelajagimiz” жамғармаси ташкил этилди. Жамғарманинг туман филиалидан 150 млн сўм кредит олиб тикувчилик фаолиятини йўлга қўйган ва бугунги кунда тўққиз нафар ёшларни иш билан таъминлаб келаётган "Ёш чеварлар" МЧЖ раҳбари Л.Раббимова фаолияти билан танишилди. Ҳозирги кунда "Ёш чеварлар" МЧЖ томонидан ҳарбий, тиббиёт ва бошқа соҳаларга мўлжалланган ишчи ва хизмат кийимлари ишлаб чиқарилмоқда.

Дилфуза Мамасолиева ўзи ўқиган 6-мактабга китоблар совға қилди.

Пайариқ тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Мамасолиева Дилфуза Хайруллаевна ўзи ўқиган 6 умумтаълим мактаби кутубхонасига китоблар жамланмаси совға қилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM