insurez
11-04-2024 09:50

#brifing Jamoa shartnomasining huquqiy ahamiyati mavzusida brifing o'tkazildi.


Аввало Жамоа шартнома нима,қанақа ҳужжат,у нималарни ўз ичига олади? Шу ҳақида фикр юритсак.Жамоа Шартнома ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжат ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, «Аҳоли бандлиги тўғрисида», «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Касаба уюшмалари тўғрисида», «Ижтимоий шериклик тўғрисида», «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Савдо-Саноат палатаси ўртасида тузилган Бош Келишув, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши билан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача  таълими вазирлиги ўртасида белгиланган йилларга мўлжалланган Тармоқ келишуви ва бошқа ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатларга асосланиб иш берувчи ва ходимларнинг ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларидаги ҳамкорлиги тўғрисида тузилган.

Иш берувчи Ижтимоий шериклик асосида иш берувчи ва касаба уюшмаси ташкилотлари ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш, барча соҳаларда ўтказилаётган ислоҳотларни амалга ошириш борасида чуқур ҳамкорликни йўлга қўйиши лозим. Касаба уюшмаси нуфузли жамоат ташкилотларидан бири бўлиб, ижтимоий адолатни қарор топтириш, ижтимоий мадад ва нафақалар ҳақиқатда ҳам эҳтиёжманд, юқори ижтимоий ҳимояга мухтож ходимларга берилишини таъминлашга салмоқли ҳиссасини қўшиши лозим.Жамоа шартномада ИШ берувчи томонидан бажарилиши лозим бандлар ҳам ўз ифодасини топган.

Ходимларни ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимояси, иш ҳақлари мунтазам равишда, ўз вақтида берилиши ҳамда жамоа шартномасининг барча бандларини бажарилиши мактаб касаба уюшмаси қўмитаси томонидан назорат қилиб борилади.

 Таълим соҳаси  фаолиятида  Педагоглар,тарбиячилар ва бошқа  ходимлар ҳафталик иш соати, иш юкламалари,  меҳнат тақсимотлари фаолиятимиз учун тааллуқли йўриқномаларга мувофиқ белгиланади.Иш кунининг давомийлиги, ундан фойдаланиш тартиби, ишнинг бошланиши ва тугаш вақти, муассаса ички меҳнат тартибидан келиб чиқиб белгиланади.

     Иш берувчи ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5775-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли қарорига тўлиқ риоя этган ҳолда олиб боради.

Муассасада таълим-тарбия жараёни учун барча шароитлар мавжудлиги, керакли  жиҳозлар билан таъминланган, техника хавфсизлиги, санитария-гигиена талабларига риоя қилиниши юзасидан кўрсатмалар, йўриқномалар ишлаб чиқилган ва теҳника хавфсизлиги бурчаклари ташкил этилганганлиги, қоидалар билан ходимлар таништирилганлиги жамоатчилик назорати остида бўлади.

 Жамоа шартномада Умумий қоидалардан тортиб,муассасанинг иқтисодий ҳолати,Меҳнат шартномаси тузилиши ва бандлик кафолати, иш вақти ва дам олиш вақти,Педагоглар ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш,Меҳнат интизоми,Меҳнат мухофазаси,хотин-қизларга яратилган шароит,ёшлар билан ишлаш,спортни ривожлантириш,маданий тадбирлар,ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш ташкил этилиши каби фаолиятлар ўз аксини топган.

Жамоа шартномасининг бажарилиши ҳар йили камида бир марта умумий йиғилишда муҳокама қилинди.Муддати иугаган Жамоа шартномалари ўрнига янги Жамоа шартномаси қабул қилинади.Музокаралар ўтказилади. Давлат дастурларидан келиб чиқиб  белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси ўз вақтида таъминлаб борилади.

Умуман олганда Жамоа шартномаларнинг мазмун моҳияти юқорида баён этилганларни ўз ичига олади.

Teglar
- -