insurez
19-07-2024 16:13

Ijtimoiy tarmoqlarda arzonlashtirilgan un tarqatilishi va uning sifatsiz chiqqaligi yuzasidan tarqangan xabarlarga munosabat


O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI PROKURATURASI SAMARQAND VILOYATI PAYARIQ ТUMAN PROKURATURASI Payariq shahar, Payariq 50 yilligi ko’chasi 87-uy 2024 йил «19» июль № 22/04-24 А Х Б О Р О Т Самарқанд вилоят ҳокимлигига Телеграмм ижтимоий тармоғидаги "Shokirjonov news" каналида "Пайариқ туманидан арзон беиллат бўлмаслиги ҳақида #ботга_ёзишмоқда “Ассалому алайкум Шуҳрат ака. Бундан бир ойча олдин маҳалламизда “туман прокурори томонидан ташкиллаштирилиб, арзонлаштирилган ун сотиляпти”, деб қолишди ўша ундан хўжайним 2 қоп олиб келди. Мана, энди ўша ундан ясалган нонларга қаранг: одамлар бозордан 70-80 минг сўм арзон экан, деб талашиб олиб қўйишган. Тандирда оқиб кетаяпти. Буни каналингизга чиқарсангиз, бошқа жойларга ҳам шунақа сифатсиз ун бориб қолса, сотиб олишмасин. Ўзи, умуман ҳайрон қоламан, нега қўшни Қозоғистоннинг унлари сифатлию, бизда ўша буғдойни ҳам ҳам эплаб ун қила олишмайди? Уволидан қўрқишмайдими? Бу ун Сурхондарё да ишлаб чиқарилган, экспортдан қайтган дейишяпти, бечора афғонлар ҳам олишмаган шекилли”. мақола эълон қилинган. Аниқланишича, Пайариқ тумани ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида туман прокурори ёки 2-сектор аъзолари томонидан аҳолига арзонлаштирилган ун сотиш ҳолатлари умуман ташкиллаштирилмаган. Шунингдек, туман прокуратураси ва Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти туман бўлими ходимлари томонидан мақолада кўрсатилган ҳолатлар ўрганилганда айнан қачон, қаерда, ким томонидан арзонлаштирилган ун сотилганлиги, кимлар харид қилганлиги аниқланмади. Ш.Шокиржонов ўз телеграм каналида эълон қилган мазкур мақолада бирон-бир шахс, хўжалик юритувчи субъект ёки маҳалла ҳудуди ҳақида маълумот кўрсатмаганлиги сабабли ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан у билан суҳбат ўтказиш учун танишлари орқали алоқага чиқиши сўралганда мақола юзасидан изоҳ беришни истамади. Туман прокурори адлия маслаҳатчиси Ф.Т.Эгамқулов

Teglar
- -