#Matbuot_anjumani 🔘 Mavzu: Raqamli iqisodiyot sari
Cамарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Абилов томонидан 2024 йил II ярим йилликда Самарқанд вилояти давлат бошқаруви ва иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида ҳамда ҳудудларда рақамлаштириш йўналишида амалга оширилган лойиҳалар ва чора-тадбирлар юзасидан ўрганиш ўтказиш бўйича 2024-йил 6-сентябрда тасдиқланган 02-20/727-сонли режа-жадвали асосан рақамлаштириш ҳолатини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими Бошқармаси Пайариқ тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими (Бўлими)да Ўзкомназоратнинг Самарқанд вилояти ҳудудий шўъбаси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан ўтказилган ўрганишда қуйидагилар аниқланди:
Мактабгача ва мактаб таълими муассасалари (Пайариқ туманидаги 6-мактаб) жойига бориб ўрганилганда (“erp.maktab.uz”, “emaktab.uz”,
“e-shahodatnoma.uz”, “lowyer.ijro.uz”, “edo.ijro.uz” “my.mehnat.uz” ва бошқалар) ахборот тизимларидан фойдаланилаётганлиги аниқланди.
“lаwyer.ijro.uz” - тизим жорий қилинган, хужжатлар 1659 та хужат бўйича юборилган.
“edo.ijro.uz” - тизим жорий қилинган бўлиб, бўлим ва унга тегишли муассаларда 155 та фойдаланувчи учун логин парол олинган, шундан бўлимдаги ходимлар учун 17 логин олинган бўлиб, шундан (бўлим) жами фойдаланиш ҳолати бўйича 970 хужжатлар кирим қилинган бўлиб, 970 та топшириқ, 938 таси бажарилган, 32 таси бажарилмоқда, ва 3 таси муддати кеч бажарилган.
Пайариқ тумани бўйича умумтаълим мактабларига бугунги кунда ўқувчилар қабул қилиш сиғими катта бўлган мактаблар ҳисобига 3 та компьютер синфларига эҳтиёж мавжудлиги маълум бўлди. Хусусан, Пайариқ туманидаги 103 та мактабларда жами 134 та компьютер синфхоналари мавжуд бўлиб, қўшимча 3 та информатика хонаси, яъни 48 та компьютерларга эҳтиёж мавжудлиги аниқланди.
(Маълумот учун 750 нафар ўқувчи таҳсил олаётган мактабда
1 дона информатика хонаси ажратилган, компьютерлар сони эса
16 донани ташкил қилади).
Мактабгача таълим ташкилотлари (Пайариқ туманидаги
2 ДМТТ) жойига бориб ўрганилганда (“bbit.uz”, “nodavlat-bogcha.uz”, “ “lowyer.ijro.uz”, “edo.ijro.uz”) ахборот тизимларидан фойдаланилаётганлиги аниқланди.
Пайариқ тумани МТТларининг барчасида “edo.ijro.uz”-ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими жорий этилган.
Лавозим йўриқномасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб бўлим бошлиғи (З.Исаев) томонидан 2023-йил 28-апрелда тасдиқланган АКТни ривожлантириш ва таълимни рақамлаштириш бўйича методисти Ақмирзаев Неъматнинг 2024-йил учун иш режаси мавжуд.
2024-йил давомида Опен бюджет маблағлари хисобилан 20 дона интерактивная сенсорая панель (399 млн. сўмлик) ва 16 дона компьютер техникаси (159 680 млн. сўмлик) сотиб олиниб, 19-сонли умумий ўрта таълим мактабларининг компьютерхоналарига ўрнатилган.
2024-йил учун мўлжалланган АКТни ривожлантириш ва таълимни рақамлаштириш бўйича методистининг иш режасининг ижроси бўйича ишлар амалга оширилиб борилган.
Бўлимда штат жадвалига асосан 89 нафар бўлиб, иш жараёнида компьютер техникаси билан ишлаш зарурияти бўлган ходимлар сони 59 тани ташкил этиб, барча ходимлар (100%) компьютер техникаси билан таъминланган.
Шунингдек, Бўлимда мавжуд ишчи компьютерлар танлов асосида ўрганиб чиқилганда қуйидагилар аниқланди:
Ишчи станцияларга лицензияга эга бўлмаган Windows10 операцион тизимлари ҳамда лицензияга эга бўлмаган Eset endpoint antivirus, Eset Endpoiint Antivirus 6 антивирус дастурий воситалари ўрнатилган. Aнтивирус дастурий воситаcининг доимий янгиланиши йўлга қўйилмаган.
Ишчи станцияларда администраторлик ҳуқуқи чекланмаган.
Ишчи станцияларда парол сиёсати юритилмаган.
Бўлимдаги ишчи станциялар узлуксиз электр манбаи (UPS) билан таъминланмаган.
Телеграм мессенжери ва бошқа ижтимоий кўнгилочар сайтлар, .UZ доменидан ташқари электрон почталардан фойдаланиш чекланмаган.
Интернет ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқи тақсимланмаган.
Бўлим ходимларининг АКТ ва АХ соҳасида малакаси оширилмаган