#matbuot_anjumani Yoshlarni har tamonlama qoʻllab-quvvatlash borasida amalga oshirilgan ishlar mavzusida
Мамлакатнинг порлоқ келажагига юксак интеллектуал авлоднинг вояга етиши ортидан эришилади. Албатта, бу қоида ҳар бир давлатнинг бош олтин қоидаларидан бири ҳисобланади. Ҳар бир давлатнинг энг олий ресурси бу ўсиб келаётган авлоднинг нечоғлик билимли ва салоҳиятлилигига қараб ўлчанади. Энг самарали инвестиция эса ёшларнинг билими ва касб ўрганишига сарфланган сармоядир.
Мамлакатимизда ҳам ёшлар масаласи борасидаги амалий ислоҳотлар давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, энг устувор вазифалар амалга оширилмоқда. Шу ўринда, Пайариқ туманида ҳам ёшлар соҳасига оид ислоҳотлар авж паллада.
Мисоллар билан келтириб ўтадиган бўлсак, биргина шу йил давомида тумандаги 615 гектар суғориладиган ва унумдор ер майдони ёшларни деҳқончилик билан шуғулланишлари учун аукцион савдоси орқали ажратилмоқда. Бугунги кунда ер ажратиб бериш ишлари якунланиш арафасида. Айни вақтда туманимизда истиқомат қилаётган 1953 нафар ёш ўрта ҳисобда 25-50 сотих ер майдонига ижара асосида 30 йил эгалик ҳуқуқига эга бўлди ва ўз деҳқончилик фаолияти билан даромад олишга киришмоқда.
Албатта, бу жараёнларда тумандаги уюшмаган ёшлар билан тизимли равишда ишларни ташкил этишда амалий фаолият доимий тарзда йўлга қўйилган. Ишсиз ва уюшмаган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаётган муаммоларини ўрганиш ҳамда ижобий ечим топиш борасида тумандаги барча Ёшлар етакчилари томонидан, қолаверса, туман бўлими, тегишлилиги бўйича соҳалар билан ҳамкорликда ишлар ташкил этилмоқда. Бунга биргина мисол сифатида 2023 йилнинг тўртинчи чораги ва 2024 йил давомида ишсиз ва уюушмаган ёшлар томонидан қилинган мурожаатларни ижобий ҳал этиш мақсадида 2024 йилнинг 20 март куни “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Пайариқ туман Васийлик Кенгашининг 01-04-17-сонли йиғилиш баёнига асосан тумандаги 374 нафар ёшларга турли йўналишларда моддий ёрдамлар берилди. Шундан 14 нафар ёшларни касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномалари учун 18 млн. 200 минг сўм маблағ ўтказиб берилди. Келгусида ушбу ёшлар мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан малака талаблари асосида ўқитилади ва имтиҳондан ўтгандан сўнгҳайдовчилик гувоҳномалари берилади.
Йиғилиш баёнига асосан 42 нафар ишсиз ва уюшмаган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш мақсадида 71 млн. сўм маблағ ажратилиб, субсидия асосида меҳнат қуроллари ҳамда зарур асбоб-ускуналар берилди. Ушбу ёшлар эндиликда ўзларини банд қилган ҳолда меҳнат қилиб, даромадли иш билан таъминланди.
Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга мухтож 25 нафар ёшларга 30 млн. сўмлик бир марталик моддий ёрдам, 35 нафар ёшларга 42 млн. сўмлик даволаниш харажатлари тўлаб берилди.
Мамлакатимиз ҳаётида ёшларни бўш вақтини мазмунли ва самарали ташкил этиш, спорт билан мунтазам шуғулланган ҳолда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида республикамиз бўйлаб “Беш ташаббус олимпиадаси” бир неча йилдан буён ўтказилиб келинмоқда. Бу олимпиада доирасида спортнинг 20 дан ортиқ турлари бўйича мусобақалар, маънавий маърифий лойиҳалар, интеллектуал ўйинлар барча маҳаллаларда ўтказилиб, ушбу тадбирларга ёш кесимида 30 ёшгача бўлган ёшлар жалб қилинаяпти. 2024 йилги мавсумга Пайариқ туманидаги 25000 нафардан ортиқ ёшлар 5tashabbus.uz сайти орқали рўйхатдан ўтган ва айни кунларда олимпиада иштирок этишмоқда.
Қолаверса, Ёшлар ишлари агентлигининг йирик лойиҳаларидан бири хорижий тилларни онлайн платформа орқали ўргатишга мўлжалланган “Ибрат академияси” лойиҳамиз доирасида ҳам расмий ва норасмий банд бўлган, ишсиз ҳамда уюшмаган ёшларимиз ҳам турли хорижий тилларни бепул ўрганмоқда. Қулай ва самарали усуллар билан ёшларимиз бир хорижий тилни 3 ойдан 6 ойгача бўлган муддатларда ўзлаштирмоқда.
Спортнинг футбол ва мини футбол турлари бўйича “Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги”нинг туман босқичи ғолибларини стақдирлаш маросими 2024 йилнинг 31 май куни туман Анфитеатр мажмуасида бўлиб ўтди. Тадбирда 9 та ғолиб жамоаларнинг ҳар бир аъзосига қимматбаҳо совғалар яъни 1-ўрин эгаллаган жамоаларнинг ҳар бир аъзосига 1 донадан 43 дюмли смарт телевизори, спорт формаси, бир донадон тўп, 2-ўринни эгаллаган жамоаларнинг ҳар бир аъзосига 1 донадан 32 дюмли смарт телевизор, спорт формаси, 3-ўринни эгаллаган жамоаларнинг ҳар бир аъзосига 1 донадан электр печи ва спорт формаси билан тақдирланди.
Ватан фарзандларининг келгусида мамлакатнинг ҳаққоний маънода таянчи ва суянчи бўлишида тинимсиз меҳнат қилишга, бу йўлда изланиб, ўрганишга ҳамда ўз билим ва тажрибамизни тўла сафарбар этишга тайёрмиз.