#Ochiq_muloqot Payariq tumani Tuman hokimining investitsiyalar, innovatsiyalar, xususiylashtirilgan korxonalarga ko`maklashish, kichik sanoat zonalari hamda turizmni rivojlantirish masalalari bo`yicha o`rinbosari R.Niyatov ishtirokida ochiq muloqot o'tkazildi
Туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудудий инвестиция дастурига кўра, 2024 йилда умумий қиймати 148,2 млрд. сўм (шундан, ўз маблағи 124,8 млрд. сўм, банк кредити 17,9 млрд. сўм ва тўғридан тўғри хорижий инвеститция 4,6 млн доллар)ни ташкил этадиган ва жами яратиладиган иш ўринлари сони 967 та дан иборат бўлган 71 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилди
Тўғридан тўғри ҳорижий инвестицияларни жалб етиш ва ташқи савдосида:
2024 йилнинг январь-декабр ойларида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича жами 46,2 млн. доллар қийматда маблағлар ўзлаштирилди.(Шундан “Tci energy” МЧЖ томонидан “сув-насос станциясини таъмирлаш ҳамда эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси доираси 400,0 минг долл. ва “Oltin tuproq invest servis” МЧЖ негизида пишган ғишт ишлаб чиқаришни ташкил этиш доирасида 810 минг доллар тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинди(лойиха қиймати 2.5 млн АҚШ доллари 20 та иш ўрни) ҳамда қўшимча равишда “Imom Al-Buhoriy” жамоат фонди томонидан Бухорий зиёратгохи комплекси қурилиши лойихаси доирасида 45,0 млн. доллар жалб килинди.)
Экспор йўналиши бўйича.
Туманимизда 2024 йилнинг январь-декбр ойларида 14 та экспортёр корхоналар томонидан 13,3 млн доллари миқдорида 12 та хорижий мамлакатларга 45 хил турдаги махсулотларни экспорт амалга оширилди. Шундан, саноат махсулотлари 4 991 минг долларга ва мева-сабзавот йўналиши бўйича 8 246 минг доллари ёки 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 108,1 фоизга ўсишга эришилди.
Кичик саноат зоналари бўйича.
Туманимизда 45 га ер майдонга 5 та КСЗлари ташкил этилиши белгиланган. Булар: “Челак” КСЗ майдони 2,40 га, “Халқобод” КСЗ майдони 18,6 га, “Хўжа Исмоил” КСЗ майдони 1,5 га, “Бирлашув” КСЗ майдони 13,9 га ва “Гўзал” КСЗ майдони 18 га.
Жорий йилда “Халқобод” МФЙда жойлашган “Халқобод” КСЗда инфратузилмалар билан таъминланди. Жумладан, 30 км узунликдаги газ тармоҳи тортилди ва 1 та ГРП қўйилди, алоҳида ячейка қўйиш орқали электр тармоғи тортилди ва 400 КВТлик трансформатор тармоққа уланди. Бунинг натижасида “Анисабону файз баракаси” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 9,5 млрд. сўмлик 20 та ишчи ўринга эга хар хил турдаги яхна ичимлик сувини ишлаб чиқариш ва “FORTUNA-STOUN” хусусий корхонаси томонидан лойиҳа қиймати 20 млрд. сўмлик 15 та ишчи ўринга эга мармарни қайта ишлаш лойиҳаси ишга туширилди.
Шу билан бирга, саноат зонанинг асосий 15 та лот аукцион орқали сотилиб 12 та 92,1 млрд. сўмлик 541 та ишчи ўринга мўлжалланган лойиҳалар шакллантирилди ҳамда Ҳалқобод ЁСЗда 15 та лотга 7 та 11,1 млрд. сўмлик 60 та ишчи ўринга мўлжалланган лойиҳалар ишлаб чиқилди.
Бундан ташқари “Гўзал” КСЗни инфратузилмаси билан таъминлаш мақсадида электр тармоқлари тотиш учун 660 млн сўм ва йўл қуриш учун 181 млн. сўм маблағлар ажратилиб амалий ишлар бошланди. Шунингдек, “Гўзал” КСЗ 9 та лот аукцион орқали сотилиб 5 та 17,6 млрд. сўмлик 52 та ишчи ўринга мўлжалланган лойиҳалар ишлаб.