insurez
15-04-2024 16:13

Пайариқ туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими томонидан туманда ноқонуний чиқинди ташлаш ҳолатларини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан


 

 Муҳтарам Президентимиз бевосита ташаббуслари ва раҳбарликлари остида бугунги кунда бошқа мамлакатлар қатори республикамизда ҳам долзарб Экологик муаммолардан бири бўлган чиқинди билан боғлиқ ишларни тартибга солиш ишлари, ҳудудларда санитар тозалаш хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими томонидан 2023 йилда туманда атроф-муҳитни ифлосланишини олдини олиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назоратни  олиб бориш бўйича давлат инспекторлари томонидан мунтазам равишда  тезкор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Самарқанд туманида 74 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига, худудларида ноқонуний чиқиндихоналарни вужудга келишини олдини олиш мақсадида маҳалла ҳудудида ҳосил бўлаётган чиқиндиларни “Шоҳимардон Асқаров” ок   билан шартнома асосида ташиб чиқиб кетилишини таъминлаш, бу борада аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб борилди.

Аҳолини экологик маданиятини ошириш мақсадида мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларига, ижтимоий тармоқларда, ҳамда вилоят телерадиокомпанияси орқали тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга жорий йилда ноқонуний чиқиндихоналарни пайдо бўлиши ва уларни бартараф қилиш мақсадида туман ҳудудида 8 та кузатув камералар ўрнатилди.     

Шунга қарамасдан айрим фуқаролар томонидан  белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташлаш ҳолатлари  содир этилмоқда. Ушбу ҳолатлар юзасидан 2023 йил давомида   ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаларига асосан жами 220 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб 95 миллион 596 минг сўм маъмурий жарималар қўлланилди.

Фурсатдан фойдаланиб фуқароларимиздан белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташламаслик, барг-хазонларни ва чиқиндиларни ёқмаслик,  дарахтларни ноқонуний равишда кесмасликни,  атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишни сўраб қоламиз.

Раҳим  Кўбаев:
Паяриқ туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими  бошлиғи 

 

Teglar
- -