Пайариқ туман ҳокими Худайбердиев Шунқор Фармоновичнинг 2025-йил якуни ҳамда 2026- йилда Пайариқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига бағишланган МУРОЖААТНОМА
Ассалому алайкум ҳурматли депутатлар, сессия иштирокчилари ҳамда бизни ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб бораётган юртдошлар!
Жорий йилнинг 14-октябр куни Давлатимиз Раҳбари раислигида маҳалла тизимидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда маҳаллалар ҳудудида ободонлаштириш ва озодалик ишларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Шу боис, республика бўйлаб “Тозалик ва озодалик ойлиги” эълон қилинди!
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 октябрдаги “Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни аҳолининг яшаши ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–298-сон қарори қабул қилиниб қарор асосида Пайариқ туманига «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман» мақомини бериб, аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудга айлантириш белгиланган.
Туманда жами 65 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, уларда 52.841 та хонадонда 67952 та оила ва ушбу оилаларда 282,200 нафар аҳоли, яъни фуқаролар истиқомат қилади.
Ҳар бир маҳалланинг инфратузилмасини яхшилашга, маҳаллаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жорий йилда Халқобод ва Жувозхона маҳҳала бинолари янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди. Йил якунига қадар Оқтош, Накурт, Кўлтўсин, Кўпаки, ва Дўстлик маҳаллаларининг хизмат бинолари янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилади.
Маҳалларда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир маҳалладан камида 1 км дан пиёдалар йўлаги қуриш ишлари бошланди. Ушбу ишлар маҳаллани қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда ҳомийлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.
Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар бир маҳаллада “Ёшлар боғи” ташкил этиш мақсадида 10 сотихдан ер майдонлари танлаб олиниб, кўчат экиш ишлари учун ушбу ер майдонларига ишлов бериш ишлари бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 21-декабрдаги “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-402-сонли Қарорининг 3-иловасига асосан Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга асосан тумандаги 65 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳисоб рақамларига жисмоний шахсларнинг мол-мулки ва ер солиғидан ундирилган маблағлардан тегишли қисми, яъни, 2025-йилнинг ҳозирги ҳолатига кўра 1 млрд, 153 млн.сўм маблағ тушган бўлиб, шундан 1 млрд, 250 млн.сўм маблағ харажат қилинди.
Ички йўлларни таъмирлаш ва пиёдалар йўлакчалари қуруш учун 215 млн.сўм, маҳалла ички кўчаларини шағаллаширишга 165 млн.сўм, 300 дона қуёш батареяли ёритиш тизимларини ўрнатиш учу 50 млн.сўм, маҳалла биноларини қуруш ҳамда мукаммал жорий таъмирлаш учун 60 млн.сўм, 1 та кам таъминланган оилага 5 млн.сўм, сарфланди.
Янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадини ошириш, камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш бўйича
бандлик дастури доирасида 2025-2026-йилларда 49,3 нафар аҳолини бандлигини таъминлаш орқали ишсизлик даражасини
3,8 фоизга етказиш. жумладан:
- инвестиция дастурлари доирасида 1,9 минг;
- хизмат кўрсатиш соҳасида 34,6 минг;
- қишлоқ хўжалиги соҳасида 11,4 минг;
- қурилиш соҳасида 1,4 минг нафар аҳолини иш билан таъминлаш режалаштирилмоқда.
Камбағаллик дажарасини 6,5 фоиздан 4,1 фоизга қисқартириш мақсад қилинган. Бунда
-Ҳоким ёрдамчиларининг тавсияси асосида тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган жами 9,7 минг нафар фуқароларга ҳамда тадбиркорлик субъектларига “Хар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш,
- Тижорат банклари ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда маҳаллалардаги кам даромадли оилаларни даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш мақсадида 5,5 мингта микро ва кичик лойиҳаларни амалга ошириш,
- Хорижда ишлаш истагида бўлган 175 нафар фуқароларни касбларга ва хорижий тилларга ўқитиш,
- Ташкилий тартибда хорижда иш изловчи фуқаролардан
920 нафарини хорижий давлатларда ишга жойлаштириш,
- Хорижда меҳнат миграцияси жараёнларида иштирок этаётган 9,7 минг меҳнат мигрантлари оилаларига моддий, ҳуқуқий, ижтимоий ва бошқа ёрдам кўрсатиш,
- Даромади паст ва барқарор иш ўринлари бўлмаган 5,4 минг меҳнат мигрантларини ватанга қайтариш мақсад қилинган.
Бундан ташқари тижорат банклари томонидан барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 2025-2026 йилларда йилда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 300 млрд сўм миқдорида кредит маблағларини ажратиш режалаштирилмоқда.
Бюджет, молия, пул-кредит сиёсатини амалга ошириш бўйича
Маҳаллий бюджет бўйича кутилаётган тушумларни 2026 йилга бориб 150,0 млрд.сўмга етказиш чораларини кўриш,
Ер ва мол-мулк солиқларини қолдириш ҳисобига ҳар бир маҳаллада йилига 90-95 миллион сўмгача маблағларни қолдириш мақсад қилинган.
Аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш, ишлаб чиқариш ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 298 сонли қарорига асосан инфратузилмани яхшилаш учун Пайариқ туманига 100 млрд.сўм маблағ ажратилиши белгиланган. Ушбу маблағлар асосида туманда
-16,5 км умумий фойдаланишдаги йўлларни асфальтлаш (Асос: ПҚ-298 сон қарор),
-Пайариқ тумани марказидаги Гўзал, Фаровон маҳалларидаги 2,0 км йўл таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
- Тумандаги мавжуд 47 км узунликдаги ички шағал йўлларни асфальт йўлларга айлантириш, (Асос: Ташаббусли бюджет),
-12 дона сув иншооти қуриш, 44,5 км ичимлик сув тармоқларини ториш ва таъмирталаб аҳволдаги 5 та сув иншоотларни таъмирлаш орқали марказлашган ичимлик сув билан таъминлаш даражасини 75 %га етказиш,
-4850 дона яроқсиз симёғочларни бетон устунларга, 185 км узунликдаги электр хаво тармоқларини СИП кабелларга алмаштириш ва кўшимча 89 дона ТП трансформаторлар ўрнатиш,
-2 км узунликдаги газ тармоқларини модернизация қилиш ва 15 км газ тармоқларини жорий таъмирлаб тартибга келтириш ҳамда 5 та ГРПларни янгилаш,
- Аҳолини узлуксиз суюлтирилган газ баллон таъминлаш учун 320 дона газ баллон ажратиш,
-Урбанизация даражасини 11,3 фоиздан 12,7 фоизга етказиш чораларини кўриш,
-6 та 276 хонадонли уй-жойлар қуриш, қўшимча 276 та оилага мўлжалланган уйларни барпо этиш,
Қонунчилик палатаси депутатларига ўз округидаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун ҳар бирига 3 миллиард сўмдан маблағ ажратиб берилади энди сайловчилар билан учрашувларда депутатларда хам имконият яратилди.
Ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш
- Нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича нодавлат мактабгача таълим муассасалари сонини 2025 йилда 24 тага, 2026 йилда 30 тага етказиш,
- Туманда бугунги кун ҳолатига мактабгача ёшдаги болаларни боғчага қамрови 79 % ни ташкил этади Ушбу қамров даражасини
82 %га етказиш чораларини кўриш,
- Умумтаълим мактабларини олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлаш даражасини 100 фоизга етказиш,
- Мактаб битирувчиларининг давлат ОТМ муассасаларига кириш кўрсаткичи 34 фоиздан 45 фоизга ошириш чораларини кўриш,
Мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари жорий йилда 3311 нафар мактаб битирувчиларидан 1089 нафари ёки ўртача 32,8 фоиз мактаб битирувчилари давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган бу кўрсаткич билан вилоят миқиёсида 7-ўриндан 5-ўринга кўтарилишга эришилди.
Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларини ривожлантириш
-Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини ҳар йили 3,6 фоиз ўсиш даражасида таъминлаш,
- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш кўрсаткичининг 25 фоиздан юқори бўлишини таъминлаш,
- Туманда 2032 гектар оборотдан чиққан қишлоқ хўжалиги ерларини тиклаш ва янги ерларни ўзлаштирилган,
- Тумандаги 46 км хўжаликлараро каналларни бетонлаштириш,
- Қишлоқ хўжалигида сувни тежовчи технологиялар билан қамраб олинган ер майдонларини 89,1 минг гектарга етказиш,
- Томчилаб суғориш технологиялари жорий этиладиган ер майдонларини 6,32 минг гектарга етказиш,
- Давлат насос станцияларидаги эскирган 2 та электр двигателларни энергия тежамкорларига алмаштириш (ПФ-158),
- Тумандаги 6 та насос станцияларини Давлат-хусусий шериклик шартларига биноан фойдаланишга бериш, 3 та насос станцияларини инвестиция маблағлари ҳисобидан модернизация қилиш,
- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш кўрсаткичининг 25 фоиздан юқори бўлишини таъминлаш.
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича
-Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини кўкаламзорлаштириш бўйича 34,3 км узунликдаги йўллар бўйида 820 минг туп манзарали дарахт ва бута кўчатлари экиш,
- Ҳар йили 1,4 миллион туп дарахт экиб бориш ва яшиллик даражасини 30 фоизга етказиш, экиладиган ҳар бир дарахтни парвариш қилиш ва суғориш тизимини яратиш.
Жиноятчиликни олдини олиш бўйича
Ҳудудда ўтган ой давомида жиноятлар 109 (206-430) фоизга ошди.
Жумладан, амалга оширилган профилактик чора тадбирларга қарамасдан туманда оилавий зўравонлик 600 фоизга, ўғрилик 253, ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказиш 225, безорилик 133, қотиллик, талончилик, транспорт воситасини олиб қочиш 100, енгил тан жароҳати етказиш 83, фирибгарлик 39, ўлим билан боғлиқ бўлмаган йўл транспорт ҳодисалари 18, шунингдек, гуруҳ таркибида содир қилинган жиноятлар 500, вояга етмаганлар томонидан содир қилинган жиноятлар 200, ёшлар томонидан содир қилинган жиноятлар 41, аёллар томонидан соддир қилинган жиноятлар эса 14 фоизга, ошди.
Бу турдаги жиноятларнинг олдини олиш борасида аниқ дастурли чора тадбирлар амалга оширилаётган бўлиб, шунингдек, маҳаллаларга кириш чиқиш жойлари, аҳоли гавжум жойлар ҳамда мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига кузатув, юзни ва авторақамни таниб олувчи камералар ўрнатилиб, криминоген вазият таҳлил қилинган ҳолда аҳолига профилактик огоҳлантирув билан чиқишлар йўлга қўйилмоқда.
Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича
2025 йилда амалга оширилган ишлар
- Хотин-қизларни саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни мухофаза қилиш чораларини кучайтириш мақсадида тумандаги 8 та МФЙларда “Соғлом оила” маслаҳатхоналари ташкил этилди.
- Эҳтиёжманд оилалардаги 95 нафар хотин-қизларга ОТМларга имтиёзли 4 % квота асосида ўқишга тавсияномалар берилди
- 5 йил иш тажрибасига эга бўлган 17 анафар хотин-қизларга ОТМларга ўқишга қабул қилиш учун тавсияномалар берилди.
- 7 611 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланиб, улар тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитилиб, ўзини ўзи банд қилишга кўмаклашилди.
- Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадидиа 892 нафар тадбиркорлик қилиш истагидаги хотин-қизларга имтиёзли крадитлар ажратилди.
- Уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд 6 нафар хотин-қизлар уй-жой билан таъминланди.
- 20 нафар муҳтож хотин-қизларнинг уй-жойи таъмирланди.
2025 йилда эришиладиган асосий вазифалар
3500 нафар хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш белгиланган
Жамиятда оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий ахлоқий муҳитни яхшилаш
Бунда:
-Низоли ва нотинч оилаларни 50 фоизга камайтириш,
-Ажрим ёқасидаги оилаларни 50 фоизга камайтириш белгилаб олинган
Ҳурматли депутатлар!
Бугун яхши ниятлар билан жуда катта марраларни ўзимизга белгилаб олмоқдамиз. 2026 йилда олдимизда ҳар қачонгидан ҳам зарур, ўта муҳим вазифалар турибди. Аниқ мақсад ва натижага асосланган ишларни амалга оширишимиз лозим.
Эътиборларингиз учун раҳмат!



