#press_tur Tumanda Mudofaa sohasida yaratilgan shart-sharoitlar.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари ва шахсан ўзлари бошчилигида олиб борилаётган ёшларга оид Давлат сиёсати ҳамда изчил ислоҳотларининг натижасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти – Қуролли Кучлар Олий бош қўмондонининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллигини ҳамда Ватан ҳимоячилари куни “Ватанпарварлик ойлиги” тадбирлари “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир” деган шиор асосида юқори савияда ўтказиб келинмоқда.
Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган умумхалқ ҳаракати сафларида биз билан бир қаторда азиз ёшларимиз ҳамқудратли тўлқин бўлиб майдонга чиқмоқда.
Албатта, ёшларга хос шижоат, жўшқинлик ва мардликни, эзгу орзу-интилишларни амалий ҳаракатга айлантириш учун инсон ўз олдига аниқ мақсад қўйиб яшаши керак.
Агар тарихга назар ташлайдиган бўлсак, буюк аждодларимиз эришган ютуқлари замирида аввало, Ватанга, халққа хизмат қилишдек олижаноб мақсадни кўрамиз.
Масалан, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек сингари улуғ алломалар, Абдулла Авлоний, Фитрат, Абдулла Қодирийдек маърифатпарвар адиблар машҳур илмий кашфиётларни, ўлмас бадиий асарларни яратганини ҳаммамиз яхши биламиз ва бу билан фахрланамиз.
Бугун биз давлатимиз ва жамиятимизнинг бор кучи ва имкониятларини сафарбар этган ҳолда, мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлида катта қадамлар қўймоқдамиз.
Бу борада юртимизда мутлақо янгича шакл ва мазмундаги Президент мактаблари, ижод ва ихтисослашган мактаблар тизими яратилганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Бундан ташқари, бугунги кунда халқ ва армия якдиллигини янада мустаҳкамлаш мақсадида “Халқ ва армия - бир тану бир жондир!” шиори остида мамлакатимиз бўйлаб қатор ҳарбий-ватанпапварлик фестиваллари, акциялар, учрашув ва ҳарбий спорт ўйинлари ўтказиб келинмоқда.
Мустақил Ўзбекистонимизни янада фаровон истиқболини бунёд этишдек масъулиятли вазифа албатта, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пуҳта эгаллаган, ёшларимизнинг зиммасига юклатилади.
Бугун ёшларимизнинг ҳаётига дахлдор бўлган ҳарбий соҳадаги олий харбий таълим муссасалари тўғрисида тўхталиб ўтсам, бу:
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси,
ТАҚДИМОТГА ҚАРА: Ушбу муассаса қуйидаги мутахассисларни тайёрлайди:
Мотоўқчи қўшинларива қўшинлар разведкаси;
Тарбиявий ишларни ташкил этиш;
Чегара қўшинлари ҳамда Радиацион кимёвий биологик муҳофаза тактик қўмондонлиги.
Чирчиқ олий ҳарбий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, унда қуйидаги мутахассислар тайёрланади:
Танк қўшинлари; Ҳаво десант қўшинлари; Махсус операция кучлари; Ракета артиллерия қўшинлари; Муҳандислик қўшинлари; Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва таъминот қўшинлари тактик қўмондонлигидир.
Ахборот коммуникация технологияларива алоқалар ҳарбий институти,
Умумқўшин алоқа тактик қўмондонлиги; Ахборот хавфсизлиги ва Компьютер технологиялари мутахассисларини тайёрлайди.
Ўзбекистон Республикаси ҳарбий авиация институти эса Учувчиларни ва Авиацияга техник хизмат кўрсатиш мутахассисларини тайёрлайди.
Мазкур Олий ҳарбий билим юртларига 17 ёшдан 23 ёшгача бўлган фуқаролар ҳамда 25 ёшгача бўлган харбий хизматдагилар номзод сифатида танлаб олинади, улар билан тиббий кўрик, касбий-руҳий ҳамда жисмоний танловлардан ўтказилади.
Шундан сўнг, - математика; - физика; - она-тили ва адабиёти, чет тили фанлари буйича Давлат тест синовини топширадилар.
Барча синовлардан мувафаққиятли ўтган номзодлар Олий ҳарбий билим юртининг курсанти номига сазавор бўлади.
Шунингдек, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунга мувофиқ давлатимизда қуйидаги хизмат турлари жорий этилган: Муддатли ҳарбий хизмат (1 йиллик); СЧРдаги ҳарбий хизмат (1 ойлик); Контракт бўйича ҳарбий хизмат ҳамда Куролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаган резервчилар хизмати.
Пайариқ тумани Мудофаа ишлари бўлимига туман хокимлиги тамонидан Муддатли ҳарбий хизмат (1 йиллик)га чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказишда қулайлик ва замон талабларига мос равишда тиббий кўриклардан ўтказиш учун 8 дона компютер жихозлари билан таъминланди ҳамда Мудофаа ишлари бўлими Чақирув бўлинмасига янги бино қуриб бериш режалаштирилган.
Хизмат турларидан келиб чиқиб ҳарбий хизматчиларга қуйидаги имтиёзлар берилади:
- бепул тиббий хизмат;
- темир йўл транспортидан бепул фойдаланиш;
- шаҳар йўловчи ташиш транспортидан бепул фойдаланиш (таксидан ташқари);
- муддатли ҳарбий хизматни ўтаётганларни ички хатлар ва почта карточкаларини бепул жўнатиш;
- хизмат ўташ жараёнида жароҳат олганҳарбий хизматчиларига тегишли қонунга асосан моддий ёрдам курсатилади.
Ўзбекистон Республикаси Куролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқаролар учун республика олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда тест синовинатижалари бўйича ўзлари тўплаган баллга нисбатан 50 % фоиз микдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади.
- муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва тўлов контракт асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга улар ўқиш даврида Ўзбекистан Республикаси Ёшлар иттифоқи талаба ташкилотлари фаолиятида фаол иштирок этганда, контракт суммасининг 35 % тўлов тариқасида моддий ёрдам кўрсатилади.
- шунингдек, ҳарбий хизмат даврида муддатли ҳарбий хизматчилар орасидан белгиланган тадбиркорлик фаолияти бўйича курсларни якунлаган аскарларга тадбиркорликни ривожлантириш учун тегишли сертификатлар берилади.
Хизмат йилларининг календарь ҳисобига кўра контракт бўйича ҳарбий хизмачиларга:
-10 йиллик ҳарбий хизматдан сўнг давомийлиги 5 сутка;
-15 йиллик ҳарбий хизматдан сўнг давомийлиги 10 сутка;
- 20 йиллик ва ундан кўп ҳарбий хизматдан сўнг давомийлиги 15 сутка қўшимча таътил берилади.
Ҳарбий хизматдан бўшатилаётган вақтда камида 20 календарь йили мобайнида ҳарбий хизматни бенуқсон ўтаган офицерлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга тегишли буйруқлар билан ҳарбий формани кийиш ва фарқловчи нишонларни тақиб юриш ҳуқуқи берилади.
Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва фарзандларига бериладиган имтиёзлар:
- мамлакатимизнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятида юксак натижаларга эришган офицер, сержантларнинг фарзандларига олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида қабул қилиниши учун тегишли квоталар ажратилади.
Хизмат йилларининг умумий давомийлиги 20 йил ва ундан ортиқ бўлиб, резервга бўшатилган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари бепул тиббий таъминотдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишади.
Шунингдек, хизмат давомийлиги 20 йил ва ундан ортиқ ҳарбий хизматчилар давлат томонидан уй-жой билан таъминланади.
Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари яшаш жойи, шу жумладан, вақтинчалик яшаш жойи бўйича мактабгача таълим муассасалари ва ўрта таълим муассасалари, шунингдек, вазирликнинг болалар соғломлаштириш лагерларига навбатсиз қабул қилинади.
Келгусида Бизнинг ёшларимиз, Ватанга садоқатли, буюк аждодларимизга муносиб авлодлар бўлиб, ўз фуқаролик бурчи ва конституцион мажбуриятларини ситқидилдан бажариб, ҳар жабҳада жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга қодир чин ватанпарвар инсонлар бўлиб улғайишига ишонамиз.
Янги Ўзбекистонимизнинг равнақи йўлида амалга оширадиган эзгу ва улуғ мақсадингизда мардлик, шижоат ва ташаббускорлик ҳамрохингиз бўлсин!
Сизларни ва сизлар орқали оила аъзоларингизни ҳамда бутун жамоангизни
Барчангизга сихат-саломатлик, хонадонингиздан файзу – барака аримаслиги тилаб қоламан.
Эътиборларингиз учун рахмат!