insurez
05-06-2024 10:50

#Presstur Tumanda Maktabgacha ta'lim tizmining bugungi kundagi holati, maktabgacha ta'lim yoshdagi bollar qamrovi va ularga yaratilgan sharoitlar mavzusida


2024 йил учун асосий устувор вазифалар ва ташаббуслар:

Биринчидан, Туманда 3-7 ёшли болалар қамровини қуйида амалга ошириладиган тадбирлар орқали 70,1 фоиздан 75 фоизга етказиш кўзда тутилган:

  • 38 та, шундан 2 та давлат, 1 та ДХШасосида ва 35 та оилавий нодавлат МТТларни ташкил этиш орқали 1310 нафар болаларни қамраб олиш;
  • 20 та тўлиқ кунлик гуруҳларини ташкил этиш ва уларга 540 нафар болаларни қамраб олиш;
  • 4 та бир йиллик бепул мажбурий мактабга тайёрлов гуруҳларини ташкил этиш ва уларга 120 нафар 6 ёшли болаларни қамраб олиш;
  • 2 та қисқа муддатли гуруҳларни ташкил этиш ҳисобига 40 ўринли янги қувват яратиш.

Натижада, қўшимча 2010 нафар 3-7 ёшли болаларни қамраб олиш ва қамров даражасини 4,9 фоизга ошириш.

Иккинчидан, таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва уни янада ошириш борасида Самарқанд вилояти “Маҳорат мактаби” томонидан педагог-ходимларининг ўқув-методик фаолиятини мувофиқлаштириш, методик тавсиялар ишлаб чиқиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ҳамда амалга тадбиқ этиш орқали ДМТТларда таълим-тарбия сифатини янада яхшилаш бўйича режа-график асосида ўқув-амалий семинарлар ташкил этилади.

 Бундан ташқари, мактабгача таълим ташкилоти директорлари томонидан манзилли режа-график асосида касбий тажриба алмашиш жараёнлари ташкил этилади. Бунда, касбий тажриба алмашиш ҳамда уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан туманнинг бошқа ҳудудларида жойлашган ташкилотларида кўргазмали очиқ машғулотлар, ўқув-амалий семинарлар ва “Ривожлантирувчи марказларни ташкил этиш тартиби” мавзусида тақдимотлар ўтказади.

Ушбу жараёнларга мактабгача таълим ташкилотининг “Кузатув кенгаши” аъзолари жалб қилинади.

Учунчидан, Инвестиция дастури асосида жами 3 та 270 ўринли (шундан, 90 ўрни янгидан яратиладиган қўшимча қувват) давлат МТТларини                                (2 та реконструкция қилиш) ўз муддатларида фойдаланишга топширилишини ташкил этиш.

Тўртинчидан, Мактабгача таълим ташкилотлари сони кам бўлган 22 та маҳалла фуқаролар йиғинида оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилади.

Бешинчидан, Бугунги кунда 39,5 фоиз олий маълумотли педагоглар улушини олий таълим битирувчилари ҳисобига 45 фоизга етказилади.

Олтинчидан, 2 та давлат МТТларида тарбияланувчиларни “Аутсорсинг” усулида овқатлантирилишга ўтказилиши ҳисобига жами сони 339 тага етказилади.

Олтинчидан, Соҳада нодавлат секторнинг улуши 35,0 % (фоиз)га етказилади.

Еттинчидан Бўш ўринларни малакали ва мутахассис кадрлар билан тўлдириб борилади.

Саккизинчидан, янгидан ташкил этиладиган 38 та МТТлари ва бошқа манбалар ҳисобига саксондан ортиқ янги иш ўринларини ташкил этиш орқали, аҳоли, хусусан аёллар бандлигига кўмаклашилади.

Teglar
- -