insurez
04-06-2024 15:50

Rasmiy munosabat


М а ъ л у м о т н о м а

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 08 январь кунидаги ПҚ-4102-сонли “Ҳудудларнинг комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомил-лаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Презитдентининг 2019 йил 17 январь кунидаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли қарор ва фармони ижроси юзасидан Пайариқ тумани 3-секторига қарашли Дўстларобод махалласида яшовчи бир нафар вояга етмаган фарзанди бор 19-октябрь 1994 йилда туғилган Исоқулова Гулрух Мухиддиновна онаси Мустафоева Гулнора Болиевна билан бирга бир хонадонда яшаб келади.

Фуқаро Г.М.Исақулова алоҳида уй-жой қилиб онасидан айри ҳолда яшаш истагида юрганлиги сабабли туман хокимлигига ва 3-сектор раҳбарига янги уй-жой қуриб бериш бўйича мурожаат қилиб келади. Мурожаатлари бўйича ўрганилганда онаси Г.Мустафоева қизи Г.М.Исақулова билан бирга яшашни хохлашлиги маълум бўлган.

Фуқаро Г.М.Исақулова томонидан қилинган ҳар бир мурожаат сектор раҳбари ва сектор аъзолари томонидан оилавий шароити ва мурожаатларидаги бошқа важлар тўлиқ ўрганиб чиқилган бўлиб, ўрганишлар давомида ҳозирда унга янги уй-жойга эҳтиёжи йўқлиги, яшашлик учун уй-жойи борлиги бўйича далолатномалар расмийлаштирилган.

Фуқаро Г.М.Исақулова томонидан қилинган мурожаатларда уй-жой масаласидан бошқа масалалар ҳам келтириб ўтилганлиги сабабли 01 апрель 2020 йилда туман хокимлиги ва 3-сектор раҳбари ташаббуси билан хомийлар ёрдамида 5 турдаги озиқ овқат махсулотлари берилган, 2020 йилнинг            10-апрель куни туман Ҳомийлар хайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан 9 турдаги озиқ овақат махсулотлари берилган, 2020 йилнинг        14-апрель куни Дўстларобод МФЙда мавжуд тадбиркор Қурбонов Салим томонидан бир бош эчки берилган. 2020 йилнинг 29-апрель куни 3-сектор раҳбари ташаббуси билан Пайариқ кластер корхонаси томонидан 12 хил турдаги озиқ овқат махсулотлари берилган, 24 июль 2020 йилда “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан 7 хил турдаги озиқ-овақт махсултолари берилган, 30 июль 2020 йилда туман Ҳалқ банки томонидан Г.М.Исақуловага 1 000 000 (бир миллион) сўм нақд пул моддий ёрдам берилган, 2020 йилнинг 13 август куни Г.М.Исақулованинг оиласидаги ҳар бир фуқаро учун 220 000 (икки юзи йигирма минг) сўмдан жами 1 320 000 (бир миллион уч юзи йигирма минг)сўмлик моддий ёрдам пуллари берилган, 17 сентябрь 2020 йилда унинг оиласи учун 500 000 (беш юз минг) сўмдан жами 1 500 000 (бир миллион беш юз минг) сўмлик моддий ёрдам берилган, 2020 йилнинг            27-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси “Хайрия” фонди томонидан
11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари берилган бўлиб барчаси фуқаронинг ўзига ва оила аъзоларига топширилган.

01-октябрь 2019 йилдан 01 октябрь 2020 йилгача қадар Г.М.Исақулованинг ўзи ва онаси Г.Мустафоевалар учун 376 000 (уч юз етмиш олти минг) сўмдан моддий ёрдам бериб берилган, 2020 йил 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси ВМнинг 561-сон Фармонига асосан 4 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари берилган, 17-февраль 2021-йилда туман хокимлиги томонидан 3-сектор раҳбари таклифига асосан Г.М.Исоқуловага бир дона тикувчилик машинкаси берилган, шу билан бирга 27-февраль 2021 йилда Г.М.Исақулованинг онаси Г.Мустафоевага бир дона пишириқ печи берилган.

Туман 3-секторида юритилаётган “Темир дафтар” орқали, 2021 йил касаба уюшмаси томонидан 3 000 000 (уч миллион) сўмлик моддий ёрдам Г.М.Исоқуловага тегишли бўлган пластик картага тушуриб берилган.
2022 йил март ойида Наврўз байрами муносабати билан хомийлар томонидан 1 000 000 (бир миллион) сўмлик моддий ёрдам берилган, 2022 йил сенябрь ойида туман хокимлиги томонидан яшаш уйи томи учун 40 (қирқ) дона шифер ва поллик учун тахта берилган, 2022 йил октаябр ойида маҳалла фаоллари томонидан 30 (ўттиз) килограмм ун берилган, 2022-йил октябрь ойида 3-сектор рахбари ташаббуси билан хомийлар ёрдамида 2 машина шағал тош ва 1 тонна 200 кг цимент қурилиш моллари берилган, 2022-йил декабр ойида хомийлар томонидан Г.М.Исоқуловани фарзанди учун қишки кийим-бош олиб берилган, 2022-йил декабр ойида Г.М.Исоқулова туман 3-секторда юритиб келинаётган “Ёшлар дафтари”да ҳисобда бўлгани учун 1 000 000 (бир миллион) сўмлик бир марталик моддий ёрдам берилган.

Жорий йилнинг январь ойида 200 (икки юз) килограмм кўмир олиб берилган бўлса, жорий йилнинг март ойида “8 март ҳалқаро хотин-қизлар” байрами муносабати билан турли кўринишдаги совғалар тақдим этилган. 2023 йил апрель ойида хайит байрами муносабати билан 3-сектор раҳбари бошчилигида хомийлар томонидан 1 000 000 (бир миллион) сўмлик моддий ёрдам берилган бўлса, туман бош имом ва масжид хайрияси томонидан Г.М.Исоқуловани оиласи учун байрам дастурхони қилиб берилган.

2023 йил май ойида туман хокимлиги томонидан яшаш хонадони таъмири учун 50 (эллик) дона шифер ва июнь ойида 14 дона болор олиб берилиб, 3-сектор раҳбари бошчилигида Г.М.Исақулова томонидан қурилаётган уйнинг фундамент қисмини бетонини қуйиш учун тадбиркор Бекзод Қулбулдиев томонидан 1 000 000 (бир миллион) сўмлик моддий ёрдам берилган.

 2023 йил июль ва сентябрь ойларида фуқаро Г.М.Исоқуловани уй-жой қуриши учун 3-сектор раҳбари ташаббуси билан уч минг дона ғишт берилган, 2023 йил август ойини 30-санасаида туман ҳокими ташаббуси билан Мустақиллик байрами муносабати билан туманда истиқомат қилиб келаётган оғир шароитдаги оила фарзандлари учун хатна тўй ўтказилди, ушбу тўйда фуқаро Г.М.Исоқуловани бир нафар фарзанди ҳам қатнашиб фарзандига “велосипед” олиб берилиб хатна тўйи ўтказиб берилди.

2023 йил Аёллар дафтари 4-босиқичига Г.Исоқуловани онаси Г.Мустафоева киритилиб 660 минг сўм моддий ёрдам пул маблағи берилган, бундан ташқари 2023 йил 28 ноябрь куни ўн хил турдаги озиқ овқат махсулотлари 3-сектор раҳбари ташаббуси билан берилди.

Бугунги кунга қадар фуқаро Г.М.Исоқуловани уй-жой қуриш масаласида қилиб келаётган мурожаатлари бўйича туман ҳокими ва туман ҳокими қурилиш бўйича ўринбосари ҳамда туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимига хатлар юборилиб келинмоқда, Дўстларобод махалласи раиси томонидан онлайн шакилда юборилган уч нафар жамоатчи иснпекторларни камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан буйруқлари чиқиши билан фуқаро Г.М.Исоқуловани уй-жойи қуриб битказиб берилиши хақида маьлум қилинади.

Teglar
- -