insurez
18-06-2024 12:20

“Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали “Пайариқтумангаз” газ таъминоти бўлимида 2024-2025 йил куз-қиш мавсуми учун 2024 йил давомида қилинган  ишлар тўғрисида


“Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали “Пайариқтумангаз” газ таъминоти бўлимида 2024-2025 йил куз-қиш мавсуми учун 2024 йил давомида қилинган  ишлар тўғрисида

 

                                                  МАЪЛУМОТ

 

“Пайариқтумангаз” газ таъминоти бўлими худудида жами 65 та МФЙ лари мавжуд бўлиб, шундан 33 таси  табиий газ ва 32 таси тўлиқ суюлтирилган газ таъминотига мослаштирилган. Ушбу махаллаларда  58923 та истеъмолчи бўлиб, шундан 17116 табиий газ ва 41807 таси эса суюлтирилган газ истеъмолчилари хисобланади.

Пайариқ туманидаги табиий газ истеъмолчиларини бир маъромда табиий газ билан таъминлаш учун 4 та: Пайариқ-1, Пайариқ-2, Янгиқўрғон, Шимолий ГРС лари орқали табиий газ олиниб, тумандаги  мавжуд юқори босимли 98 дона ва ўрта босимли 505 дона ўрта босимли,  жами 603 дона газ тақсимлаш қурилмалари соз холатда ахоли ва ижтимоий соха объектларига бир меъёрда табиий газ етказиб бериш таъминланган. Туман худудида паст босимли 827,8 км, ўрта босимли 221,9 км ва юқори босимли 94,6 км жами 1144,3 км газ тармоқлари мавжуд бўлиб, шундан: 188.1 км-ер ости хамда 956.2 км ер усти тармоқлари ҳисобланади.

2024-2025 йил  куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва ахоли хамда ижтимоий соха объекларини бир маромда табиий газ билан таъминлаш мақсадида 5 (100%)дона юқори босим газ тақсимлаш қурилмаси мукаммал таъмирланиб қолган 573 (100%)  дона ГТҚ си тўлиқ тафтишдан ўтказилди. 50 км  (104%) газ қувури хаво босими (компрессор) ёрдамида зичликка синаш ва тозалаш, 24,5 (111%) км газ қувурлари прибор усули билан текшириш ишлари, 20,5 (205%) км ер усти газ тармоғи эстетик жихатдан тартибга келтириш хамда бўёқлаш ишлари бажарилган. Белгиланган режа-дастурдан ташқари Х.Исмоил МФЙ даги хар хил диаметрдаги узунлиги 2 км ер усти газ тармоқлари эстетик жихатдан тартиб келтирилиши ва бўёқлаш ишлари бажарилган.

Пайариқ тумани Туркибола МФЙ да жойлашган  кўп қаватли уйларнинг табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида 800 п/м  янги газ тармоғи жами 1.2 км тармоғи тортилиб юқорида кўрсатилган манзилдаги кўп қаватли уйларда яшовчи истеъмолчиларнинг газ таъминоти яхшиланишига эришилди.

Пайариқ тумани ахолисини таъбиий газ билан узлуксиз бир меъёрда таъминлаш ва таббий газни иқтисод қилиш йўналиши бўйича туманимиздаги М.Улуғбек ва Тохиршайх махалласида мавжуд 23 дона ўрта босимли  газ тақсимлаш қурилмалари демонтаж қилиниб 3 босқичли тизимдан 2 босқичли тизимга ўтказилиб 585 та хонадонларга  замонавий регуляторлар ўрнатилди.

         Табиий газдан оқилона фойдаланиш мақсадида ахоли ўртасида тарғибот тадбирлари ташкил этилиб,    замонавий газ ёндиргичлардан фойдаланишнинг самарали томонлари тушунтириб борилмоқда

Шунингдек, 2024 йил 10 623,0 минг м3 табиий газни иқтисод қилиш режа қилиниб чора-тадбирлари ишлаб чиқилган. Бугунги кунга қадар  6722.0 минг м3  (63%) таббий газ иқтисод қилиши таъминланди.

 Суюлтирилган газ таъминоти учун туманга 7 дона ИСУЗУ ва 1 дона ЗИЛ юк автомашиналари ажратилган. Маиший газ баллонларга бўлган янги эхтиёжларни қондириш мақсадида 2024 йил бошидан 610 дона янги маиший газ баллонлари хамда мос равишда ID (тўлов) карталари ахоли истеъмолчиларига тарқатилди. Суюлтирилган газ истеъмолчилари таъминоти учун 2024 йил январ-октябр ойларида 5171.9 тн суюлтирилган газ махсулотлари олиниши режалаштирилган бўлиб, шундан 5059.8 тн суюлтирилган махсулотлари қабул қилиниб истеъмолчиларга етказиб берилди. “Пайариқтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан тасдиқланган режа жадвал асосида 40-45 кун оралиғида имтиёзли нархда суюлтирилган газ махсулоти етказиб берилмоқда. Хозирда «Пайариқтумангаз» ГТБ биносида авария захираси хонаси ташкил этилган бўлиб, унда 100 (юз) дона янги майиший баллон захираси яратилиб қўйилган.

 

 

  «Пайариқтумангаз» ГТБ бўлим бошлиғи                 А.Талимов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Teglar
- -