АЁЛ БАХТЛИ БЎЛСА, ОИЛА ВА ЖАМИЯТ ҲАМ АЛБАТТА БАХТЛИ БЎЛАДИ
АЁЛ БАХТЛИ БЎЛСА, ОИЛА ВА ЖАМИЯТ ҲАМ АЛБАТТА БАХТЛИ БЎЛАДИ
Бир ҳақиқат аёнки, ҳар қандай халқнинг маънавий даражасини аввало шу юрт аёлларининг маънавий савияси белгилайди.
Шавкат Мирзиёев
Кейинги йилларда мамлакатимизда кечаётган янгиланиш жараёнлари ва уларнинг натижаларидан барчамиз яхши хабардормиз. Ўзбекистон дунёга кенг очилмоқда, барча йўналишда халқаро алоқаларимиз мустаҳкамланиб, шунга мос равишда иқтисодиётимиз юксалмоқда, маънавий қадриятларимиз тикланмоқда.
Жумладан, гендер тенгликни таъминлаш, жамиятда хотин-қизларнинг қадрини, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий жабҳалардаги фаоллигини ошириш бўйича мисли кўрилмаган ишлар бажарилди. Аслида ўзбек халқи азалдан аёлга, онага ва қизларга ҳамиша энг эзгу инсоний туйғулар, орзу-ниятлар билан, уларга ҳаётимиз давомчилари сифатида муносабатда бўлиб келган. Айни чоғда ушбу қадриятлар асосида хотин-қизларга ҳурмат, уларни эъзозлаш, қизлар тарбияси ҳамда опа-сингилларимизнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ва иштирокини мустаҳкамлаш каби ишлар янгича мазмунда, кенг миқёсда давом этмоқда.
Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларни ҳуқуқий соводхонлигини ошириш мақсадида оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбир режаси асосида маҳаллаларда “Биз зўравонликка қаршимиз” шиори остида мунтазам равишда тарғибот тадбирлари.ташкил этиб келинмоқда.
Маълумки, ҳар қандай мамлакатда гендер тенглик қанчалик таъминланганлиги хотин-қизларнинг давлат бошқарувида энг юқори поғоналарни эгаллаган ўрни билан ҳам белгиланади. Нега деганда, уларнинг мамлакат тақдири билан боғлиқ муҳим қарорлар қабул қилинадиган давлат идораларида етарлича вакилликка эга бўлиши, хотин-қизларнинг манфаатлари шунчалик самарали илгари сурилиши ва мазкур ҳужжатларда амалда ўз аксини топишида катта роль ўйнайди.
Ҳозирги кунда туманда 185 нафардан ортиқ хотин-қизлар ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг турли соҳаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб бормоқда.
Шунингдек, 3 нафари халқ депутатлари вилоят кенгаши, 9 нафари туман кенгашлари депутати ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 7-март куни қабул қилинган ПҚ-122-сонли “Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, ҳамда Ўзбекистон республикаси Олий мажлиси Сенатининг Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйич Республика комиссиясининг 2024-йил 8-апелдаги 10-сонли баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида Жорий йилнинг 10 ой якунига билан 5 минг 922 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. Жумладан: Хотин-қизлар тадбиркорлиги лойиҳаларини молиялаштириш орқали 1120 та иш ўринлари яратилди ва лойиҳаларга 7 млрд 51 млн 600 минг сўм маблағ ажртилди
2024 йилда 1003 нафар аёл касб-ҳунарга ўқитилди, эҳтиёжманд оилалардаги 113 нафар хотин-қизларга ОТМларга имтиёзли 4 % квота ҳамда 5 йил иш тажрибасига эга бўлган 29 нафар хотин-қизларга ОТМларга ўқишга қабул қилиш учун тавсияномалар берилди, 15 нафар талаба қизга шартнома маблағлари тўлаб берилди. Натижада хотин-қиз талабалар фоизи ошди.
Бу, албатта, бизнинг ортимиздан замонавий билим ва касбларни эгаллаган, янгича дунёқараш ва ўзининг мустаҳкам ҳаётий позициясига эга бўлган хотин-қизларнинг катта армияси келаётганидан дарак беради. Улар эртага жамиятимизга янги нафас, мамлакатимиз тараққиётига янги тўлқин бахш этади. Бизнинг вазифамиз уларни мана шундай улуғвор ишларга руҳлантириш, салоҳият ва имкониятларини тўлиқ ишга солишида яқиндан кўмак беришдан иборат.
Шу ўринда давлатимиз раҳбарининг “Аёл бахтли бўлса, оила ва жамият ҳам албатта бахтли бўлади. Шунинг учун ҳам барчамиз —раҳбар ва мутасаддилар ана шу олий мезонга амал қилиб ишлашимиз зарур. Шундагина халқимиз ҳам, Яратган ҳам биздан рози бўлади”, деган сўзлари бизнинг бу борадаги саъй-ҳаракатларимизда дастуриламал бўлиб келаётганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.