Гендер тенглиги: ижтимоий ҳимоя, оғир ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш
Гендер тенглиги: ижтимоий ҳимоя, оғир ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш
Бугунги кунда ўзбек аёлларининг нафақат оила ва фарзандлар тарбиясидаги ўрни, балки, мамлакатимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссаси ҳам беқиёс. Бугун юртимизда хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини, қонуний манфаатларини таъминлаш, қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш, бир сўз билан айтганда опа-сингилларимизни жамиятнинг тенг ҳуқуқли, фаол ва бунёдкор аъзосига айлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг давлат ва жамият қурилиши ва бошқарувидаги ролини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги боис уларнинг жамиятда тутган ўрни мустаҳкамланиб бормоқда
Туманимизда 65 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб,
67 057 та оилаларда 276 048 нафар фуқаролар яшайди. Уларнинг 131 633 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.
Маълумот учун: Туманимиз аҳолисининг қарийиб 47.6 фоизини хотин-қизлар, жумладан, уларнинг 22 фоизини 14 ёшгача бўлган қизлар, 16 фоизини 15-30 ёшлилар, 27 фоизини 31-55 ёшлилар, 10 фоизини 55 ёшдан ошган хотин-қизлар ташкил этади.
Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўрнини белгилаш мақсадида тумандаги 168 нафар лидер аёллардан иборат кадрлар заҳираси шакллантирилган ва тумандаги корхона, ташкилот ва муассасаларга бириктирилди.
Туманда депутат аёлларнинг имкониятларидан фойдаланилган ҳолда ҳуқуқлари бузилаётган хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида 65 та маҳаллаларга бириктириб, аниқланган муаммоларни Халқ депутатлари туман кенгаши сессияларида муҳокама қилиб боришга эришилди.
гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларни амалга ошириш бу оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан биридир.
Ҳозирги кунда туманда 185 нафардан ортиқ хотин-қизлар ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг турли соҳаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб бормоқда.
Шунингдек, 3 нафари халқ депутатлари вилоят кенгаши, 9 нафари туман кенгашлари депутати ҳисобланади.
Бугунги кунда раҳбарлик лавозимларида фаолият юритаётган хотин-қизлар бўйича статистика қуйидагича:
-2 нафари ўрта махсус таълимда
-89 нафари умумтаълим мактабларида
-50 нафари давлат мактабгача таълим ташкилотларида
-10 нафари соғлиқни сақлашда
-1 нафари ҳокимят тизимида
-26 нафари хусусий секторда
-7 нафари маҳалла раиси
Эҳтиёжманд оилалардаги 113 нафар хотин-қизларга ОТМларга имтиёзли 4 % квота асосида ўқишга тавсияномалар берилди
5 йил иш тажрибасига эга бўлган 29 анафар хотин-қизларга ОТМларга ўқишга қабул қилиш учун тавсияномалар берилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида 15 нафар қизларнинг бир йиллик тўлов шартнома пуллари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилди.
Уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд 12 нафар хотин-қизлар уй-жой билан таъминланди
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган 38 нафар хотин-қизларнинг уй-жой таъмирланди.
Ўтган давр мобайнида 1200 нафар хотин-қизлар доимий иш жойларига эга бўлди ҳамда 487 нафар ишсиз аёллар касб-ҳунарга ўқитилди. Самарқанд шаҳар мономарказида 20 нафари, вилояти тадбиркорлик марказида 380 нафари, савдо-саноат палатаси томонидан 79 нафари, Самарқанд вилояти бизнес мактаблари томонидан 21 нафари, Самарқанд вилояти профессионал таълим муассасалари томонидан 16 нафари ўқитилди.
Хотин-қизлар тадбиркорлиги лойиҳаларини молиялаштириш орқали 1120 та иш ўринлари яратилди ва лойиҳаларга
7 млрд 51 млн 600 минг сўм маблағ ажртилди
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга давлат ҳимоясини тақдим этувчи “Ҳимоя ордери” бериш тартиби йўлга қўйилиб, туманда бугунги кунга қадар 104 нафар зўравонликдан жабр кўрган хоти-қизларга ҳимоя ордери берилди.
Гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида тумандаги ташкилот ва ўқув муассасаларида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда учрашувлар ташкил этилиб келинмоқда.