insurez
11-04-2024 10:30

#press_tur Kasaba uyushmasi tomonidan o`tkazilgan tabirlar tahlili.


Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман бўлинмаси кенгаши тизимида 2023 йилда 162 та бошланғич ташкилотларда 9706 нафар касаба уюшма аъзолари мавжуд.

- Кам таъминланган ва бемор касаба уюшма аъзоларидан 745 нафарига       моддий ёрдам  берилиб,касаба уюшма фаолларидан   109 нафари рағбатлантирилди

- касаба уюшма аъзоларининг 179 нафар фарзандлари “Камалак жилоси” оромгохида соғломлаштирилди.

-Фахрийларимиздан  23 нафарини холидан хабар олиниб  уларга  совғалар берилди.

-ходимларга юбилей саналари муносабати билан 52 нафарига, пенсия ёшидаги шахсларга пенсияга чиқишидан олдин  44 нафарига эсдалик  совғалар берилди

- кам таъминланган,  боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандларининг 40 нафарига ўқув қуроллари тарқатилди.

- ногиронлиги бўлган шахслар ва ўзгалар парваришига муҳтож  кишиларнинг 36 нафарининг холидан хабар олиниб уларга совғалар берилди.

- 15-феврал  “Афғон урушидан қайтган кун”нинг 34 йиллиги муносабати билан касаба уюшма бошланғич ташкилотларида ишлаётган афғон уруши қатнашчиларидан 30 нафар байналминалчиларга эсдалик совғалари берилди

-8-март-“Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан касаба уюшмаси ташкилотларида тадбирлар ўтказиш ва эсдалик  совғалари олиш учун  бошланғич ташкилотларда мехнат қилаётган ўз касбининг фидойилари бўлган  илғор хотин-қизларни “8-март-Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 150 нафар хотин-қизлар  тақдирланди  хамда туман бўлинмаси  кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотларда фаолият юритаётган  хотин қизлардан 15 нафарини  “Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил!” дастури асосида 8-март халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан   Самарқанд шахри бўйлаб зиёрат саёхати ва “Муқаддас аёл”  номли маданий тадбирда иштироки этдилар.

- 21-март “Навруз” байрами муносабати билан тизимда фаолият кўрсатган ва кўрсатаётган  “Фахрийлар ва нуронийлар касаба уюшмалари эъзозида” шиори остида ўтказиладиган маданий тадбирда иштирокини таъминлаш  ва   концерт дастурида иштирок этиш  учун 12 нафар ходимларга концерт чипталар олиб берилди.

-9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Доим қалбимдасан” номли хотира концерт дастурига 25 нафар касаба уюшма аъзоларига чипталар олиб берилди хамда 25 нафар фахрийларни холидан хабар олиниб,  уларга  эсдалик совғалари тарқатилди

 

-“Беш ташаббус” доирасида волейбол, мини футбол, шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича спорт мусобақалари ўтказилди ва ғолибларга эсдалик совғалари берилди

- Ўзбекистон республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Саломатлик сари” спартакидасида волейбол (аёллар), мини йутбол (эркаклар) спорт мусабакалари ўтказилди ва ғолиблар эсдалик совғалари билан таыдирландилар.

Жорий йилнинг 2023 йил  25 август куни  ўтказилган умумтаълим  мактаблари ва мактабгача таълим муассасалари ходимлари иштирокида “Сифатли таълим –кучли жамият” шиори оситда ўтказилган   II- Миллий Форумда 37 нафар фаол педагог ходимларга эсдалик совғалари  берилди.

1-октябр “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” байрами  муносабати билан 733 нафар илғор педагог ходимларга эсдалик совғалари  тарқатилди ва 35 нафар  касаба уюшма аъзоларига концерт дастури учун чипталар олиб берилди.

2-8-октябр “Кексалар хафталиги” да тармоқ ташкилот ва муассасаларда  ишлаб пенсияга чиққан нуронийлардан 3 нафарига  345,0 минг сўмлик эсдалик совғалари берилди хамда, мехнат фахрийлари ва ишлаётган пенсионерлардан иборат 20 нафарини  “Янги Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил” дастур  доирасида Шахрисабз шахрининг диққатга сазовор жойларига саёхат ташкил этилди.

11-ноябр “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан 50 нафар касаба уюшма фаолларига  Самарқанд шахри бўйлаб саёхат ташкил этилиб, маданий тадбир ўтказилди.

8-декабр “Конституция куни” куни муносабати билан 59 та бошланғич ташкилотларда шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича спорт мусобақалари ўтказилди ва ушбу мусобақанинг ғолибларга туман бўлинмаси кенагшининг эсдалик совғалари тарқатилди.

Республикамизнинг турли ҳудудларидаги диққатга сазовор жойларга 1683 нафар касаба уюшма аъзолари ва уларнинг оила аъзолари учун саёҳат ташкил қилинди.

-Сихатгохларга  209  нафар ходимларга йўлланмалар берилди,  шундан                 9 нафарига  ПФ-6108 бўйича бепул ва 1 нафар байналминалчига бепул  берилди.

 

 2024 йилнинг 6 ойи давомида ушбу тадбирлар ўтказилди.

Ҳозирги кунда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман бўлинмаси кенгаши тасарруфида 161 та бошланғич ташкилотларда 10301 нафар касаба уюшма аъзолари (445 нафари талаба) мавжуд.

Шу йилнинг ўтган даврида қуйидаги тадбирлар амалга оширилди.

-Сихатгохларга  ижтимоий суғурта бюджети хисобидан 19 нафар ва касаба уюшма бюджети хисобидан 53 нафар ходимларга имтиёзли йўлланмалар берилди,  шундан  2 нафар байналминалчига  бепул йўлланма берилди.

Республикамизнинг турли ҳудудларига 1084 нафар касаба уюшма аъзолари ва уларнинг оила аъзолари учун саёҳат ташкил қилинди.

- Кам таъминланган ва бемор касаба уюшма аъзоларидан 447 нафарига   моддий ёрдам  берилиб,касаба уюшма фаолларининг 74 нафари рағбатлантирилди.

-170 нафар касаба уюшма фаолларига концерт дастурилари учун чипталар олинди.

-ходимларга юбилей саналари муносабати билан 24 нафарига, пенсия ёшидаги шахсларга пенсияга чиқишидан олдин  16 нафарига эсдалик  совғалар берилди

- 15-феврал  “Афғон урушидан қайтган кун”нинг 35 йиллиги муносабати билан касаба уюшма бошланғич ташкилотларида ишлаётган афғон уруши қатнашчиларидан 29 нафар байналминалчиларга эсдалик совғалари берилди

-8-март-“Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан касаба уюшмаси ташкилотларида тадбирлар ўтказиш ва эсдалик  совғалари олиш учун  бошланғич ташкилотларда мехнат қилаётган ўз касбининг фидойилари бўлган  илғор хотин-қизларни “8-март-Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 150 нафар хотин-қизларга эсдалик совғалар олиб таркатилди хамда туман бўлинмаси  кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотларда фаолият юритаётган  хотин қизлардан 15 нафарини  “Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил!” дастури асосида 8-март халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан   Самарқанд шахри бўйлаб зиёрат саёхати ва “Муқаддас аёл”  номли маданий тадбирда иштироки этдилар. Шу билан бирга байрам арафасида “Самарқандим гўзали” деб номланган концерт дастурига қатнашиш учун  20 нафар хотин-қизларга чипталар тарқатилди.

- 2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш  йили” муносабати билан 35 ёшгача бўлган ёшлар иштирокида спортнинг  футбол (минифутбол) тури бўйича  эркаклар ўртасида ва волейбол тури бўйича  аёллар  иштирокида спорт мусобақалари ўтказилди ва ғолибларга 5700,0 минг сўмлик эсдалик совғалари тарқатилди.

-21-март “Наврўз” байрами муносабати билан мехнат фахрийларига, кам таъминланган оилалаларга ва ногиронлиги бўлган 8 нафар шахсларининг холдидан хабар олинди,уларга эсдалик совғалари берилди.

-“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида мактаблар ходимлари ўртасида “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида Касаба уюшма кубоги  спорт мусобақалари туман босқичи ўтказилди.ғолибларга эсдалик совғалари тарқатилди

-9-май  “Хотира ва Қадрлаш куни” муносабати билан тармоқлаги ташкилот ва корхоналарда фаолият юритган меҳнат фахрийларининг 12 нафарини оилаларига ташриф буюриб,  уларнинг холидан хабар олинди ва эсдалик совғалари берилди.

-1-июн  “Халқаро болаларни химоя қилиш куни” муносабати билан ўтказиладиган  тадбирларда касаба уюшмаларининг иштирокини ташкил этиш учун тармоқдаги 50 та  давлат мактабгача таълим ташкилотларига болалар спорт анжомлари олиб берилди.

-“Камалак жилоси”  болаларни соғломлаштириш оромгохининг 1 ва 2 давралари учун  касаба уюшма аъзоларининг 125 нафар фарзандларини дам олдирилди.

- кам таъминланган,  боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандларининг 40 нафарига  ўқув қуроллари  олиб берилди.

Teglar
- -