Янгиликлар

5 та муҳим ташаббус ёш авлод нигоҳида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Болалар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуси”нинг ижросини таъминлаш борасида Пайариқ туман Мактабгача таълим тизимида ўтказилаётган лойиҳа ва танловлар доирасида  жорий  йилнинг  5 сентябр куни  Қумчуқ МФЙ даги 20-мактабгача таълим ташкилотида  болалар сайли бўлиб ўтди. Сайл давомида Пайариқ туман  МТБ тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларида  5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдим этилди. Тадбир давомида туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Мамасолиева, мактабгача  таълим бўлими ҳодимлари, мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларииштирок этишди. Тумандаги барча МТМ тарбияланувчилари ўзларининг кўргазмали чиқишлари билан меҳмонларнинг кайфиятига кайфият улашди.

Туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари топширилди

"Кексалар ҳафталиги"  доирасида бугун нуронийлар учун вилоятимиз бўйлаб саёҳат ташкил қилинганлиги ҳақида хабар берган эдик. Саёҳатдан сўнг иштирокчилар учун Нуронийлар масканида байрам дастурхони ташкил этилди. Унда туман ҳокими Д.Мусинов иштирок этиб, барча ёши улуғларимизга давлатимиз томонидан эътибор, ғамхўрлиги ҳақида айтиб, уларни мана шундай доимо эл ардоғида бўлишларини тилаб, халқ хизматида жонкуяр, ўзининг шижоати билан ёшларга ўрнак бўлаётган  бир гуруҳ нуронийларга фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари топширилди.

Нуронийларимиз доимо эл ардоғида

Бугун туман ҳокимлиги томонидан Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (816-сон, 27.09.2019 й.)га асосан, отахон-у онахонларимиз учун саёҳат ташкил қилиниб,  нуронийларимиз Ал-Бухорий мажмуаси ҳамда музейига ва биринчи президентимиз И.Каримов қабрларини зиёрат қилдилар.

Маънавият - инсон қалбини ёритгувчи нурдир

Бугун ишчи гуруҳи томонидан ижтимоий муҳитни янада соғломлаштириш, диний мутаассиблик ва радикаллашув ва оммавий маданиятнинг салбий оқибатларини олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш мақсадида маҳаллаларда аҳоли маънавиятини янада ошириш мақсадида тумандаги "Бошчўраш", "Туркибола" ва "Фитрат" маҳаллаларида навбатдаги давра суҳбатлари ўтказилди.
Гуруҳ аъзолари маҳаллалардаги мактаблар, қабристонлар ва маҳалла гузарларида бўлишиб, аҳоли ўртасида миллийлигимиз, урф-одатларимиз, ёшларни турли хил оқимлар таъсирига тушиб қолмаслик, бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш бўйича тушинтириш ишларини олиб борилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM