Янгиликлар

Маънавий муҳитни янада соғломлаштириш йўлида

Бугун туманда ташкил этилган 3 та ишчи гуруҳ томонидан Мустақиллик МФЙ, Маданият МФЙ ва Оққўрғон МФЙларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний мутаассиблик ва радикаллашув ва оммавий маданиятнинг олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш мақсадида таълим муассасалари, ташкилотлар, масжидлар ва маҳалла гузарларида фуқаролар ва ёшлар билан учрашувлар ташкил этилиб, ушбу ҳудудларда учраётган камчиликлар, оилавий низолар ва уларни бартараф этиш, соғлом баркамол авлодни ривожланишида оиланинг ўрни, ёшларни ёт ғоялардан асраш ва уларни маънавий соғлом муҳитда вояга етказиш мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.

Аҳоли ўртасида ёт ғояларга қарши курашиш

Кеча хабар берганимиздек, ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний мутаассиблик ва радикаллашув ва оммавий маданиятнинг олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш мақсадида туманда таълим муассасалари, ташкилотлар ва маҳалла гузарларида фуқаролар ва ёшлар билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш бўйича Пайариқ туманида ҳам 3 та ишчи гуруҳ ташкил қилинганлиги ҳақида хабар берган эдик . Бугун биринчи ишчи гуруҳ Гўзал МФЙда, иккинчи ишчи гуруҳ Дўстлик МФЙда ва учинчи ишчи гуруҳ эса Маниобод МФЙда  бўлиб, маҳаллалардаги таълим муассасалари мактаблар, МТМлар, ҚВП, масжидлар ва маҳалла марказларида фуқаролар ва ёшлар билан учрашиб, фуқаролар ўртасида тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш бўйича тарғибот тадбирларини ташкил этиш, савдо мажмуалари ва бозорларда ишловчи фуқаролар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича профилактик тадбирлар ўтказиш, хотин-қизлар ўртасида тарғибот тадбирларини олиб бориш, уларга ижтимоий-иқтисодий олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини етказиш, ҳудуддаги мактабларда  таҳсил олаётган ўқувчилар ўртасида миллий давлатчилик тамойилларига зид ёт ғоя ҳамда мафкуралар таъсирига тушиб қолиш ҳолатларини олдини олиш юзасидан давра суҳбатлари ўтказилди.

Пахта йиғимига тайёргарлик

Кеча хабар берганимиздек, "Бирлашув"  МФЙ да туман ҳокимининг сайёр учрашуви бўлиб ўтди. 
Учрашувдан сўнг, туман ҳокими Д.Мусинов "Қўшрабод чашмаси" фермер хўжалигида бўлиб, пахта ҳосили ва йиғим-терим жараёнига тайёгарлик юзасидан амалга оширилган ишлар билан танишиб чиқди.

Жаҳолатга қарши маърифат

Бугунги кунимизда ёшлар ўртасида учраётган турли хил оммавий маданият ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари кўплаб учрамоқда. Бу ҳолатларни олдини олиш мақсадида Пайариқ туманида ҳам ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний мутаассиблик ва радикаллашув ва оммавий маданиятнинг олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш мақсадида туманда таълим муассасалари, ташкилотлар ва маҳалла гузарларида фуқаролар ва ёшлар билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш режалаштирилган. Бу бўйича туманда  3 та ишчи гуруҳ ташкил қилинди. 
Биринчи ишчи гуруҳга- туман ҳокими ўринбосари Ф.Омонов.
Иккинчи ишчи гуруҳга -  Хотин-қизлар қўмитаси раиси Д. Мамасолиева
Учинчи ишчи гуруҳга - Маҳалла хайрия жамоат фонди раиси Ф. Хидировлар раҳбарлик қилишмоқда. 

 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM