Янгиликлар

Пахта йиғимига тайёргарлик

Кеча хабар берганимиздек, "Бирлашув"  МФЙ да туман ҳокимининг сайёр учрашуви бўлиб ўтди. 
Учрашувдан сўнг, туман ҳокими Д.Мусинов "Қўшрабод чашмаси" фермер хўжалигида бўлиб, пахта ҳосили ва йиғим-терим жараёнига тайёгарлик юзасидан амалга оширилган ишлар билан танишиб чиқди.

Жаҳолатга қарши маърифат

Бугунги кунимизда ёшлар ўртасида учраётган турли хил оммавий маданият ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари кўплаб учрамоқда. Бу ҳолатларни олдини олиш мақсадида Пайариқ туманида ҳам ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний мутаассиблик ва радикаллашув ва оммавий маданиятнинг олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш мақсадида туманда таълим муассасалари, ташкилотлар ва маҳалла гузарларида фуқаролар ва ёшлар билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш режалаштирилган. Бу бўйича туманда  3 та ишчи гуруҳ ташкил қилинди. 
Биринчи ишчи гуруҳга- туман ҳокими ўринбосари Ф.Омонов.
Иккинчи ишчи гуруҳга -  Хотин-қизлар қўмитаси раиси Д. Мамасолиева
Учинчи ишчи гуруҳга - Маҳалла хайрия жамоат фонди раиси Ф. Хидировлар раҳбарлик қилишмоқда. 

 

Анъанавий тизим давом этади

Бугун Пайариқ туман ҳокими Д.Мусиновнинг навбатдаги сайёр учрашуви "Бирлашув" МФЙ да бўлиб ўтди. Унда маҳалланинг нуроний отахон-у онахонлари, оқсоқоллар ва маҳалла фаоллари ҳамда туман ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Учрашув давомида маҳалладаги "Обод қишлоқ"  давлат дастури бўйича амалга оширилган ўзгаришлар билан танишиб чиқилди ҳамда фуқаролар ўзларини қийнаётган саволлар билан мурожаат қилди.  Соҳаларда учраётган камчиликлар бўйича туман ҳокими тегишли ташкилотларга камчиликларни жойида бартараф этиш бўйича топшириқлари берилди.

Мажбурий таълимни таъминлаш ойлиги

   Вояга етмаганлар ишлари бўйича Республика идоралараро комиссияси раиси ўринбосари, Ички ишлар  вазирининг биринчи ўринбосари А.А.Тошпўлатовнинг 2019 йил  4 сентябрь куни 25/5-2786-сонли хати ижроси юзасидан туманда жорий йилнинг 10 сентябрь кунидан 10 октябрь кунига қадар таълим муассасаларида “Мажбурий таълимни таъминлаш ойлиги” тадбирини ўтказиш белгиланган. 
      Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14  августдаги “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жихатдан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3907-сонли Қарори ижроси юзасидан тумандаги таълим муассасаларида ҳамда маҳаллаларда вояга етмаганлар ва ёшларни таълимга жалб қилиш борасида ушбу тадбирни бажарилишини тўлақонли таъминлаш мақсадида туман комиссияси томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилган ва ишчи гуруҳлар томонидан таълим муассасаларида ва маҳаллаларда тадбирни амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда. 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM