Янгиликлар

Сардорлар шифохонадаги болалар ҳолидан хабар олишди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Пайариқ туман Кенгаши қошидаги "Камалак" болалар ташкилоти сардорлари бугунги кунда туман шифохоналарда даволанаётган болалар ҳолидан хабар олиш учун туман Тиббиёт бирлашмасининг Болалар бўлимига ташриф буюришди. Болаларга китоблар совға қилишиб, ҳолидан хабар олишди.

ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИНИНГ ПАЙАРИҚ ТУМАН КЕНГАШИ РАИСИ ТУМАН ЁШЛАРИГА ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИГА МУРОЖААТ ЙЎЛЛАДИ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пайариқ туман Кенгаши раиси туманда 25 май сўнгги қўнғироқ байрамини ортиқча дабдабабозлик ва миллий анъаналаримизга зид бўлган хатти-ҳаракатларнинг содир этилишини олдини олаш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида туман ёшлари ва уларнинг ота-оналарига мурожаат йўллади.

Унда Шундай дейилган:

Азиз ёшлар! Ҳурматли ота-оналар!

Ўзбекистонда ёшлар учун улкан имкониятлар яратиб берилган. Бу имкониятлардан фойдаланган ёшлар спорт, фан, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда юксак натижаларни қўлга киритиб келишмоқда.

Бу жараёнларни жорий йилнинг 19 март куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган йиғилишда илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус янги босқичга олиб чиқди.

Бугунги кунда дунёда содир этилаётган турли хил салбий ҳаракатлардан хабарингиз бор. Буларни содир этганлар ичида ёшларнинг ҳам борлиги ачинарли ҳолдир.

Афсуски, туманимизда бу имконият ва шароитлардан унумли фойдаланмай, адашиб ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этаётган ёшларимиз ҳам учрамоқда.

Мактабга, коллежга дарсга бормай, ота-она назоратисиз интернет клубларда, тунги ресторанларда саёқ юрган ёшлар ўз келажагига болта уришмоқда. Ўз келажаги йўлини ўзи тўсиб қўймоқда. Билиб-билмай қотиллик, ўғрилик, товламачилик, босқинчилик ва бошқа турдаги оғир жиноятларга қўл уриб, гулдек умрини хазон қилмоқда.

Спорт мактабларида "Мастер клас" дарслари ташкил қилинди.

Жорий йилнинг 22-май куни Муҳтарам Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббусининг 2 ташаббуси ижроси юзасидан Пайариқ тумани 1-2- сон Болалар ўсмирлар спорт мактабларида семинар ташкил этилди, семинарда Халқаро ва Ўзбекистон чемпионатлари совриндорлари иштирокида "Мастер класс" лар уюштирилди.

Ёшларни тадбиркорликка жалб қилинмоқда.

Ёшларни тадбиркорлик бўйича билим ва кўникмаларини янада ошириш, мамлакатимизда ёшлар тадбиркорлигига яратиб берилаётган имкониятлар ва имтиёзлар ҳамда “Ёшлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш хафталиги” доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пайариқ туман Кенгаши ва “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси Пайариқ туман филиали, 2019  йилнинг 22 май куни Челак транспорт касб-ҳунар коллежида “Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Тадбирда “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси Пайариқ туман филалидан кредит олиб бугунги кунда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлар иштирок ҳам иштирок этишди. Давра сухбатида “Фаррухжон голд акфа” оилавий корхонаси раҳбари Ф.Ортиқов, “Аманов Улуғбек Олимович” ЯТТ раҳбари Аманов Сардор, “Ёқубжон инвест” оилавий корхонаси раҳбари Мукаррамов Ғолиб ўзларининг муваффақиятга эришиш сирлари билан ўртоқлашди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM