Янгиликлар

Вилоят прокурори Пайариқда "Сайёр қабул" ўтказди.

Туман ҳокимлигида вилоят прокурори Ф.Зуфаровнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда туман ва вилоятдаги корхона, ташкилот раҳбарлари қатнашишди. Ушбу сайёр қабулда тумандаги “Хоса” маҳалласида истиқомат қилувчи Эшназар Сулаймонов Хоса қишлоқ қабристонига борувчи 1 км. йўлни асфальтлаш масаласида мурожаат қилди. Ушбу масала юзасидан Пайариқ йўлларидан фойдаланиш ДУК раҳбари Рашид Примов бу йўл ҳозирда шағал тош билан  таъмирланишини айтди.

Туман ҳокими қабули.

Ҳар хафта бўлгани каби, туман Халқ қабулхонасида туман ҳокими Дилшод Мусинов бошчилигида фуқароларнинг қабуллари ўтказилмоқда. Фуқаролар турли шикоят, ариза, муаммо, чигал вазиятлар бўйича мурожаат қилишади ва бу муаммоларни ечиш, одамларнинг дардини енгиллаштиришда давлат идораларининг масъулияти янада ортади. Бу сафарги туман ҳокими қабули ҳам шундай ўтди. Туманимизнинг олис маҳалла-ю қишлоғидан келган фуқаролар туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари, бундан ташқари, тумандаги турли корхона, ташкилот раҳбарлари иштирокида ўтган бу қабулда ўзларини ташвишлантираётган муаммолар бўйича мурожаат қилишди.

Баҳодир Ғайбуллаев ўзи ўқиган 6-мактаб кутубхонасига китоблар совға қилди.

Пайариқ тумани ҳокимлиги Иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи Баҳодир Ғайбуллаев ўзи таълим олган 6-умумтаълим мактабига китоблар жамланмаси совға қилди. Китоблар жамланмаси ўзбек ҳамда хориж адабиётининг ўлмас асарларидан иборат.

Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди.

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Пайариқ туман Кенгаши томонидан тумандаги имконияти чекланган ёшларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Хусусан, "Хўжаобод" маҳалласида истиқомат қилувчи имконияти чекланган 16 ёшли Темур Рашидовга туман Кенгаши томонидан ноутбук тақдим этилди. Эътибордан мамнун Темуржоннинг отаси ўзининг самимий миннатдорчилигини билдирди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM