Янгиликлар

Ўқувчилар давомати ўрганилди.

2019-йилнинг 4-апрел “Профилактика” куни муносабати билан ёшларнинг таълим муассасадаги дарс жараёнларини ўрганиш мақсадида туман ҳокими ўринбосари Ф.Омонов ва туман ёшлар етакчиси Ж.Ахуновлар тумандаги 8-умумтаълим мактаби ва Челак транспорт касб-ҳунар коллежларининг ўқувчи ёшларининг дарс жараёнларидаги иштирокини ўрганишди. Ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таълим муассасаси рахбарияти билан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Абдумажид Нурқулов ўзи ўқиган 14-мактабга китоблар туҳфа қилди.

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Абдумажид Нурқулов  туманимизда  14-умумтаълим мактабида аъло баҳоларга ўқиган. Кейинчалик тумандошимиз  қишлоқ хўжалиги ва иқтисод соҳалари бўйича  олий ўқув юртларида таҳсил олди ва  шу соҳаларда туманимиздаги турли корхона ва ташкилотларда раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатди. Шунингдек, А. Нурқулов Жомбой ва Пахтачи  туманларида ҳам ҳокимлик вазифаларида ишлади. Ўз соҳаси бўйича катта билим ва тажрибага эга бу инсон бугун ҳам вилоятимизда энг муҳим соҳалар бўлмиш қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича раҳбарлик лавозимида фаолият кўрсатмоқда.

"Barchasi o'z qo'lingda"

"Barchasi o'z qo'lingda" targ'ibot dekada doirasida Payariq tuman Nuroniylar maskanida "Ajdodlarga munosib avlod bo'lamiz" shiori ostida uchrashuv bo'lib o'tdi. Bunda yillar davomida tumanimiz ravnaqi uchun  xizmat qilgan, bugungi kunda  tuman Nuroniylar jamg'armasi rayisi Ibodulla Umirov yoshlarga o'sha davrlardagi qiyinchilliklar,  ayni damda yoshlarga yaratilib berilayotgan sharoitlar haqida o’z fikrlarini bildirdi. Ammo yoshlarga yaratilayotgan samarali imkoniyatlardan foydalanish o’rniga, jinoyatchilikka qo’l urayotgan yoshlarni to’g’ri yo’lga qaytarish asosiy maqsadga aylanayotgani haqida gapirib o’tdilar.

2-секторда Сайёр қабул бўлиб ўтди.

Пайариқ тумани "Халқ қабулхонаси" мудири Қурбонбой Худойқулов ва туман прокурори Исомиддин Саттаровлар биргаликда 3 апрел куни Жавшар ота МФЙ биносида Сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда 35 нафар фуқаро қатнашди ҳамда муаммолари тингланди. Аксарият муаммолар жойида ҳал этилди. Қолган муаммолар юзасидан аризалар қабул қилиниб тегишли ташкилотлар билан биргаликда ижрога қаратилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM