Янгиликлар

Шавкат Тошпўлатов ўзи ўқиган мактабга китоблар совға қилди.

Пайариқ тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Шавкат Тошпўлатов ўзи ўқиган 6-умумий ўрта таълим мактабига 50 дан зиёд китоб совға қилди.

Элёр Мамадиёров ўзи ўқиган 6-мактабга китоблар совға қилди.

Пайариқ тумани ҳокимининг ёшлар масалалари, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бош мутахассиси Э.Мамадиёров ўзи таҳсил олган А.Навоий маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 6-умумтаълим мактабига 20 хил номдаги бадиий китоблар ҳадя қилди.

Ўқувчилар давомати ўрганилди.

2019-йилнинг 4-апрел “Профилактика” куни муносабати билан ёшларнинг таълим муассасадаги дарс жараёнларини ўрганиш мақсадида туман ҳокими ўринбосари Ф.Омонов ва туман ёшлар етакчиси Ж.Ахуновлар тумандаги 8-умумтаълим мактаби ва Челак транспорт касб-ҳунар коллежларининг ўқувчи ёшларининг дарс жараёнларидаги иштирокини ўрганишди. Ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таълим муассасаси рахбарияти билан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Абдумажид Нурқулов ўзи ўқиган 14-мактабга китоблар туҳфа қилди.

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Абдумажид Нурқулов  туманимизда  14-умумтаълим мактабида аъло баҳоларга ўқиган. Кейинчалик тумандошимиз  қишлоқ хўжалиги ва иқтисод соҳалари бўйича  олий ўқув юртларида таҳсил олди ва  шу соҳаларда туманимиздаги турли корхона ва ташкилотларда раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатди. Шунингдек, А. Нурқулов Жомбой ва Пахтачи  туманларида ҳам ҳокимлик вазифаларида ишлади. Ўз соҳаси бўйича катта билим ва тажрибага эга бу инсон бугун ҳам вилоятимизда энг муҳим соҳалар бўлмиш қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича раҳбарлик лавозимида фаолият кўрсатмоқда.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM