Янгиликлар

Аҳоли мурожаатлари ўз ечимини топмоқда

Кеча туман Халқ қабулхонасида фуқароларнинг оммавий қабули бўлиб ўтганлиги ҳақида хабар берган эдик. Қабул давомида "Ўзбекистон" маҳалласидан бир гуруҳ нуроний отахонлар ҳам ташриф буюришди. Сабаби аввалги қабуллардан бирида бу отахонлар маҳалланинг Қўштегирмон қишлоғидаги ички йўлларини асъфалтлаш бўйича мурожаат қилишган эдилар. Уларнинг бу мурожаатлари қаноатлантирилиб, Давлат бюджети ҳисобидан Қўштегирмон қишлоғининг ички йўлларига 1 км. асъфалтлаш ишлари олиб борилди. Шу сабабли, отахонлар миннатдорчилигини билдириш мақсадида қабулга ташриф буюришганлигини билдирдилар ва туман ҳокимлиги ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳақларига дуолар қилдилар.

Фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди

Бугун туман Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулда туман ҳокими Д. Мусинов, туман ҳокими ўринбосарлари Ф. Омонов, Д. Мамасолиева, қабулхона мудири Қ. Худойқулов ва туман ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Пайариқ туман Давлат хизматлари ходимлари томонидан тумандаги Алишер Навоий маҳаллаcи аҳолиси учун сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатилади.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM