Янгиликлар

Байрам муносабати билан веломарафон мусобақаси ўтказилди

18 ноябр - Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан Пайариқ туман 2-сон БЎСМ велоспорт бўлими тарбияланувчилари ўртасида веломарафон мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг 28 йиллиги

1991 йил 18 ноябрь - "Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида" ги қонун қабул қилинлигининг 28 йиллиги муносабати билан барча Ватандошларимизни, Сиз азизларни, Пайариқ тумани ҳокимлиги томонидан бугунги умумхалқ байрами билан муборакбот этамиз.

Инсон қадр-қиммати ҳар нарсадан устун!

Ҳаётда ҳар бир инсон яхши яшаш, жамиятда ўз ўрнига эга бўлиш ҳуқуқига эга. Давлатимиз томонидан ҳозирги кунда инсонпарварликнинг кенг кўламли ишлари амалга оширилмоқда. Мана шундай ишлардан бири Пайариқ туманида ҳам изчил давом эттирилмоқда.  Туман ҳокимлиги ва туман "Нуроний" жамғармаси билан ҳамкорликда кам таъминланган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга Давлатимиз назаридан четда эмасликлари билдирилди ва шу билан бир қаторда, улар қиш мавсуми олдидан иссиқ кийим-кечак ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлонмоқда.

Биз коррупцияга қаршимиз!

Жорий йил 15 ноябрь куни  Самарқанд шаҳридаги 3-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоят фуқаролар йиғинлари ўртасида коррупцияга қарши кураш бўйича "Энг фаол фуқаролар йиғини" республика кўрик-танловининг Самарқанд вилоят босқичи бўлиб ўтди. Кўрик танловда Пайариқ туман Маданият бўлими қошидаги Халқ театри жамоаси ҳам "Биз коррупцияга қаршимиз" номли ўзларининг саҳна чиқишлари билан фаол иштирок этдилар.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM