Янгиликлар

"Маънавиятимизни асрайлик" шиори остида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди

1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан ҳамда ижтимоий муҳитни янада соғломлаштириш, диний мутаассиблик ва радикаллашув ва оммавий маданиятнинг салбий оқибатларини олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш мақсадида  Бахрин маҳалласи 20-умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокимлиги, мактаб раҳбарияти ва нуроний отахонлар иштирок этди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Ф.Омонов сўзга чиқиб, устозлар байрами билан барча ўқитувчиларни табриклаб, масъулиятли касб эгаларини келажакдаги ишларига муваффақиятлар тилади ҳамда ўқувчи ёшларга ҳозирги ахборот асрида интернет ва уяли алоқа воситаларидан тўғри фойдаланиш, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиш ҳолатларини олдини олиш бўйича тушинтириш ишлари олиб борилди.

"Биз жаҳолатга қаршимиз" шиори остида учрашувлар ўтказилди

Бугун туман ишчи гуруҳи томонидан ижтимоий муҳитни янада соғломлаштириш, диний мутаассиблик ва радикаллашув ва оммавий маданиятнинг салбий оқибатларини олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш мақсадида маҳаллаларда аҳоли маънавиятини янада ошириш мақсадида тумандаги "Кўпаки" МФЙ 8, 9-мактабларда "Хўжаобод" МФЙ 68-мактаб ва "Томойрот" МФЙда  жойлашган 71-мактабларда "Биз жаҳолатга қаршимиз" шиори остида маҳалла гузарларида фуқаролар ва ўқувчи-ёшлар билан тиббиёт ходимлари, МТМ ходимлари ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябр кунидаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4436-сонли Қарори ижроси бўйича давра суҳбатлари ўтказилди. Учрашувлар давомида “оммавий маданият”нинг олдини олиш , ёшларни ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиш ҳолатларини олдини олиш, оилада соғлом турмуш тарзини ривожлантириш, маҳалладаги тинч вазияни сақлаш, оилавий низолар ва уларни бартараф этиш, соғлом баркамол авлодни ривожланишида оила, мактаб, маҳалланинг ўрни, ёшларни маънавий соғлом муҳитда вояга етказиш борасида суҳбатлар ўтказилди.

ПАЙАРИҚ ТУМАНИДА ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

Аввал хабар берганимиздек, бугун вилоят ҳокими Э. Турдимовнинг Пайариқ туман Истиқлол маҳалласида сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабулда вилоят прокуратураси, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда туман ҳокимлиги ва вилоят, туман ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этдилар. Қабул давомида фуқароларнинг 210 дан зиёд мурожаатлари тингланди. Албатта, жойида ҳал бўлган мурожаатлар ҳам йўқ эмас. Хусусан, "Деҳқонобод" МФЙ да яшовчи Р. Солиевнинг йўл таъмири ва автобус қатновини йўлга қўйиш, "Ўзбекистон" МФЙ оқсоқоллари боғча қуриш учун ер-жой ажратилишини сўраб қилган мурожаатлари қаноатлантирилди. Бундан ташқари, фуқаролар соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви, кам таъминланган оилалар моддий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари ташкилот раҳбарларига жойида ўрганиб, тегишли чоралар кўриш бўйича топшириқлар берилди ҳамда ижроси вилоят ва туман ҳокимликлари томонидан назоратга олинди.

Ёшларга эътибор - келажакка эътибор

Туман ишчи гуруҳи томонидан ижтимоий муҳитни янада соғломлаштириш, диний мутаассиблик ва радикаллашув ва оммавий маданиятнинг салбий оқибатларини олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш мақсадида маҳаллаларда аҳоли маънавиятини янада ошириш мақсадида тумандаги "Қирқовул" ва "Қумчуқ"  ва "Илғор" МФЙларда фуқаролар ва ўқувчи-ёшлар билан учрашувлар ташкил этилди. Маҳалла фаоллари иштирокида 3, 46, 80, 75 ва 98-мактаблар ўқитувчилари ва ўқувчилари билан тиббиёт ходимлари, МТМ ходимлари ҳамда ишчи гуруҳ билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябр кунидаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4436-сонли Қарори ижроси бўйича давра суҳбатлари ўтказилди. Учрашувлар давомида “оммавий маданият”нинг олдини олиш , оилада соғлом турмуш тарзини ривожлантириш, маҳалладаги тинч вазияни сақлаш, оилавий низолар ва уларни бартараф этиш, соғлом баркамол авлодни ривожланишида оила, мактаб, маҳалланинг ўрни, ёшларни маънавий соғлом муҳитда вояга етказиш борасида суҳбатлар ўтказилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM