Президентимиз Ш. Мирзиёев "Биз таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятининг бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни биринчи даражали вазифамиз деб биламиз" деган сўзлари замирида, албатта, ҳозирги ёш авлод, жажжи ширинтойларга бўлган эътибор янада кучайганини кўришимиз мумкин. Бу борада Пайариқ туманида ҳам кўзга ташланарли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, туман ҳокимининг 03.03.2018 йил №709-Қ сонли қарорига асосан, бугун Мустақиллик маҳалласида фаолиятини бошлаган "Дадажоним" нодавлат мактабгача таълим муассасасини мисол келтиришимиз мумкин. Очилиш маросида туман ҳокими ўринбосари Ф.Омонов сўзга чиқиб, барча йиғилганларни бу муассаса очилиши билан табриклаб, келажакдаги фаолиятига муваффақиятлар тилади. Шунингдек тадбирда, туман "Нуроний" жамғармаси раиси Ф.Хўжанафасов, туман Мактабгача таълим муассасаси раҳбари Н.Зоиров, хожи отахон-у онахонлар ҳамда жамоатчилик вакиллири қатнашдилар. Тадбиркор Рустам Мамасолиев томонидан ишга туширилган бу муассасанинг сиғими 60 нафар болага мўлжалланган бўлиб, болажонлар учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги билан эътиборлидир. Тадбир давомида боғча тарбияланувчилари томонидан тайёрланган чиқишлар барчанинг кайфиятига кайфият бағишлади.